Райҳон концерт кунларини эълон қилди-ю, фарзандларини қолдириб Дубайга қараб парвоз қилди!..

58282f81bf435.jpg

Ёдингизда бўлса, бир неча кун аввал хонанда Райҳон Ғаниева ва бошловчи Фарҳод Алимовларнинг БААнинг Дубай шаҳрига асал ойини ўтказиш учун жўнаб кетаётганлари ҳақида хабар берган эдик.

13 ноябрь куни улар Тошкентдан Дубайга йўл олишди, деб хабар бермоқда Hordiq.uz Qalampir.uz’га асосан.

Дубайга учиб кетаётган Райҳон Ғаниева ва Фарҳод Алимов Тошкент халқаро аэропортида парвоз олдидан комик актриса Халима Ибрагимова билан учрашиб қолишди. Бу ҳақда Халима Ибрагимова ҳамда Райҳон Ғаниева Instagram’даги саҳифалари орқали хабар беришган.

“Севимли актрисам Халимахоним билан кутилмаган учрашув”, деб ёзади Райҳон Ғаниева.

Фарҳод Алимов ва Райҳон Ғаниеванинг асал ойлари БААнинг Дубай шаҳрида ўтиши ҳақидаги маълумотни чоп этганимиздан сўнг, мухлислар жуфтликнинг фарзандларини ўзлари билан олиб кетишлари ёки Тошкентда қолдиришлари билан қизиқишмоқда.

Бир неча соат аввал, Райҳон Ғаниеванинг синглиси Насиба ўзининг Instagram’даги саҳифасига мухлисларнинг саволларига жавоб тариқасидаги суратни жойлаштирди.

Насиба ўз фарзанди ва жиянларининг бирга тушган суратини жойлаштирар экан, “Энди улар учта. Ислом, Имрон ва Латифа”, деб ёзади.

Дарвоқе, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева 2017 йилдаги концерт даастурига аллақачон тайёргарликни бошлаб юборган. Саёҳатга жўнаш оллидан концерт билан боғлиқ масалаларни ҳал этган Ғаниева концерт кунларини эълон қилишга ҳам улгурди.

Маълумотларга қараганда, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниеванинг бу йилги концерт дастури 21-24 февраль кунлари бўлиб ўтади.

Ҳар йилги концерт дастурига пухта тайёргарлик кўрадиган Райҳон Ғаниева концерт олдидан бирор шов-шув чиқаришга одатланган. Ўтган йили унинг турмуш ўртоғи Йигитали Мамажонов билан ажрашиши концертга бўлган қизиқишни янада оширган бўлса, бу йил хонанданинг яна турмуш қуриши концерт олдидан самарали реклама бўлди. Хуллас, яна тилларда Райҳон.

Фото: Hordiq.uz

This entry was posted in Shou-biznes. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s