Тошкент вилоятининг икки туманида сув таъминоти яхшиланади

 Фото: adb.org

Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Тошкент вилоятининг Қибрай ва Зангиота туманларида сув таъминотини яхшилаш учун 120 млн. доллар миқдоридаги қарз ажратишни тасдиқлади. Банк матбуот хизматининг хабар беришича, лойиҳани амалга ошириш натижасида 260 мингдан зиёд киши хавфсиз ичимлик сувига эга бўлади.

ОТБнинг Марказий ва Ғарбий Осиё департаментининг шаҳар ривожланиши бош мутахассиси Хао Чжаннинг сўзларига кўра, лойиҳа уй хўжалиги ва бизнеснинг сувга бўлган сарф-харажатларини камайтириб, ҳаёт даражасини ошишига хизмат қилади. Вилоятдаги сув таъминоти инфратузилмасининг бир қисми таъмирга муҳтож.

Сув таъминоти тармоқларини модернизация қилишдан ташқари, лойиҳа кўрсатилган икки туманда соҳадаги бошқарув тизимини яхшилашни кўзда тутади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистан 1995 йилдан ОТБ аъзоси саналади. Бу вақт давомида мамлакат банкдан 5,1 млрд долларни кредитлар ва 64,9 млн долларни техник кўмаклашиш грантлари тарзида олган.

This entry was posted in Uncategorized. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s