Урганчда ҳомиладор аёллар ва ногиронларга бепул такси хизмати кўрсатилмоқда

420x232_article_1479108245_9fcFfY.jpg

Урганч шаҳридаги “Хоразм Равон транс” МЧЖнинг енгил такси ҳайдовчилари байрам кунлари шаҳар ичи йўналишларида ҳомиладор аёллар ва ногиронларни бепул манзилига етказиб келмоқда. Бу ҳақда Автомобиль ва дарё транспорти агентлиги хабар бермоқда, деб ёзади Darakchi.uz.

“Бу ташаббус корхона раҳбарияти ва ҳайдовчиларнинг ўзларидан чиққан. Йил бошидан бери ҳар байрамда корхонага қарашли йўналишсиз такси автомобиллари шаҳар ҳудудида ногиронлар ва ҳомиладор аёлларга текинга хизмат кўрсатмоқда. Савобталаб автотранспортчилардан аҳоли жуда мамнун: ҳайдовчилар ушбу “акция” йўлга қўйилганидан бери йўловчиларнинг уларга нисбатан айрича ҳурмат билан қарай бошлаганини, ҳар қадамда мақтов ва дуоларга сазовор бўлаётганларини айтадилар”, дейилади хабарда.

“Хоразм Равон транс” МЧЖ раҳбарияти эндиликда туғруқхонадан “янги меҳмон” билан чиққан ёш оналарни уйларига бепул етказиб қўйишни ташкил этиш ниятида.

“Хоразм Равон транс” МЧЖ кўп йиллардан буён шаҳарда йўловчи ташиш билан шуғулланади. Ҳозирги кунда мазкур корхона тасарруфида 26 та енгил автотранспорт воситалари мавжуд.

Фото: Darakchi.uz

This entry was posted in Uncategorized. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s