Ўзбекистон ИИВ сайлов арафасида хавфсизлик чораларини кучайтирмоқда

Ўзбекистон ички ишлар вазирлиги Президентлик сайлови арафасида хавфсизлик чораларини кучайтирмоқда, деб маълум қилди ИИВ Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва юридик таъминлаш бошқармаси бошлиғи Илҳом Турғунов журналистларга. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда, деб ёзади Спутник Ўзбекистон.

“Сайлов округлари ва участкаларида хавфсизликни таъминлаш мақсадида ички ишлар ходимлари, автотранспорт, алоқа ва бошқа техник воситалар етарлича миқдорда ажратилди. Сайлов участкаларига ёнғин ҳақида автоматик огоҳлантирувчи тизимлар ўрнатилди”, — деган Турғунов.

У Ўзбекистон МСК сайлов варақалари ва бюллетенларини ҳамда овоз бериш натижалари ҳақидаги баённомаларни ташишда хавфсизликни таъминлашни ИИВ зиммасига юклаганини айтиб ўтди.

“Мазкур ҳужжат асосида ИИВ ва унинг маҳаллий бўлинмалари томонидан сайлов вақтида жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, турли нохуш ҳолатларнинг олдини олиш борасида тегишли ишлар олиб борилмоқда”, — дея қўшиб ўтган Турғунов.

Президентлик сайловлари 4 декабрда бўлиб ўтади.

Фото: Стрингер

This entry was posted in Uncategorized. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s