Ўйламай қилинган иш

Картинки по запросу суд фото

Шалола Комронова (исм-фамилиялар ўзгартирилган) 2013 йилда ишлаш мақсадида Россия Федерациясига жўнаб кетади. Кундузи Домодедова шаҳридаги савдо дўконида ишлаб, кечқурун ижара ҳақи ҳисобига Галина Васильевна деган рус аёлига қараб, уйида яшарди. Вақтинчалик Россия Федерациясида бўлиш қоидаларини бузмаслик, Ўзбекистонга қайтишга тўғри келганида эса аэропортда “чеклаш” (депорт) белгиси қўйилмаслиги учун Дима исмли шахсдан ёрдам сўрайди. Дима Шалоладан ушбу муаммони ечиш учун 3000 Россия рубли ва фуқаролик паспортини олиб кетади, деб ёзади “Ҳуқуқ” газетаси.

Шундан сўнг Ш.Комронова қилаётган хатти-ҳаракати қонунга хилоф эканини билгани ҳолда шахсини тасдиқловчи муҳим ҳужжат ҳисобланган паспортининг 32 ҳамда 34-бетларига қалбаки сана ва муҳрлар қўйдириб олиб ими-жимида Ўзбекистонга қайтади.

Бироқ Шалола ўйлаганидек бўлмади. У қонун олдида жавоб беришига тўғри келди. Жиноят ишлари бўйича Когон туман суди томонидан Шалола Комронова ЖКнинг тегишли моддалари билан айбли деб топилди. Ўйламай қилган иши энг кам ойлик иш ҳақининг 25 баравари миқдоридаги жарима жазосига тортилишига сабаб бўлди.

This entry was posted in Jinoyat va jazo. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s