Арктикада нурланиш манбаси топилди

 Фото: Вера Костамо / РИА Новости

Россиялик олимлар Новая Земля архипелагидаги Северный ороли ҳудудида радиация (нурланиш)нинг юқори даражасини аниқлашди. Тадқиқот хулосалари Oceanology журналида чоп этилган.

Нурланиш Северный оролидаги музлик қатламида аниқланган. Оролдаги музликнинг энг чекка қисмидаги тупроқ қатлами намуналарида радиоцезий (137Cs)нинг катта миқдордаги фаоллиги топилди. У бир килограммга 420-650 беккерелни ташкил қилган. Шунингдек, Голубой номли музлик юзасидан олинган тўзон материали намунасида ҳам янада катта ҳажмдаги радиоцезий фаоллиги кузатилди. У бир килограммга 1230-2700 беккерелни ташкил этган.

Движение радиоактивных облаков над архипелагом Новая Земля после радиоактивных испытаний в 1962 году 1962 йилги радиоактив тажрибалардан сўнг Новая Земля архипелаги узра радиоактив булутларнинг ҳаракатланиши
Тасвир: Алексей Мирошников

Намуналарда америций радионуклидларининг борлиги эса радиоактив ифлосланиш манбаи – атмосферадаги ядро портлашларидан дарак беради. Бундай хулосаларга олимлар 2015 йилда “Академик Мстислав Келдыш” кемасининг 63-чи рейси давомида олинган радиацион-гляциологик маълумотларни таҳлил қилиб келишди.

Эслатиб ўтамиз, 1962 йилнинг охирларида Северный оролидаги Новая Земля полигонида бир неча ядро портлашлари амалга оширилган бўлиб, радиоактив моддалар музликнинг юзасига тушган. Ҳозирги кунда, тадқиқотнинг кўрсатишича, орол музлигининг қоплами радиоактив ифлосланишнинг иккиламчи манбаси саналади.

This entry was posted in Zamin Siyrati. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s