Аёлимга хиёнат қилдим… Буни билиб қолди

image.jpg

Аёлимга хиёнат қилдим… Буни билиб қолди. Ҳеч нима демади, фақат кўзларимга, кўзлари тўла ёш билан 5 дақиқа термилиб турди-да. ичкарига кириб кетди… Тунда унинг йиғиси овозини эшитдим… Тонг саҳаргача йиғлаб чиқди. Ёнига бориб юпатолмадим… Тонг саҳар йиғи овози тўхтагани учун, мен ҳам ухладим… Эрталаб уйғондим. Қуёш анча кўтарилиб қолибди… Аёлим мени уйғотмабди-да, деган хаёл билан ўрнимдан турдим… Негадир атроф жим-жит эди… Қарасам, у ҳали ҳам ўрнидан турмабди… Ёнига бориб уйғотгандим, турмади….. У нафас олмаётганди…. Ўзимдан нафратланаман…. Мана, бугун унинг бу ёруғ оламни тарк этганига роса бир йил бўлди… Унинг юраги хасталигини билар эдим…. Билиб туриб нафсимнинг қулига айландим. Биз у билан барча ҳаёт қийинчиликларини бирга енгиб ўтгандик. У мени чин юракдан севган, оғир кунларда ҳамиша ёнимда турган ягонам эди…. Мен эса уни…… У йўқ… лекин ҳали ҳануз унинг йўқлигига ишонолмайман… Мен юзи қора гуноҳкорман….. Вақт-соатим тугашини, Аллоҳ жонимни олишини кутяпман…. Чунки у сиз ҳаётим маъносиз…. Дўстларим, сизларга фақат биргина нарсани айтмоқчиман… Онангизни, аёлингизни, опа-синглингизни асраб авайланг… Улар жуда таъсирчан, бизнинг меҳримизга зор… Уларсиз эса ҳаёт маъносиз экан…. Яқинингнинг қадрини уни йўқотгач биларкансиз…

Hordiq.uz

This entry was posted in Hayot ko'zgusi. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s