Зарина Низомиддинова: Баъзи йигитларнинг шилқимликларидан сўнг қўриқчи ёллаган эдим

 Зарина Низомиддинова.
Фото: «Shou-biznes.uz»

Актриса Зарина Низомиддинова «Shok.uz» сайтига берган интервьюсида нима учун бир вақтлар қўриқчи ёллагани-ю, сўнг уларнинг хизматидан воз кечганини изоҳлади, деб хабар бермоқда Daryo.uz.

«Аҳамият берган бўлсангиз, кўп хонандаларимиз қўриқчи билан юради. ‘Администраторим’ деб таништиришса-да, лекин улар қўшимчасига қўриқчилик ҳам қилади. Бир-икки марта менга ёқмайдиган воқеа-ҳодисалар бўлди, йигитлар ёқмайдиган гапларни айтишди, шилқимликлар қилишди. Шундан кейин мен ҳам қўриқчи билан юрақолай, деган қарорга келдим», — дейди актриса.

«Икки марта, шекилли, қўриқчидан фойдаландим, лекин қўриқчи билан юриш менга ёқмади. Бу нарса менга эмас экан. Биринчидан, эркинликка ўрганганман. Иккинчидан, ўша шилқимларга аҳамият берсам, улар билан ади-бади айтишсам, ўзимга ёмон. Ёнимда қўриқчи билан юргандан кўра, жаҳлим, феъл-атворим устида ишлаганим яхшироқ, деган фикрга келдим», — дея қўшимча қилди Зарина Низомиддинова.

This entry was posted in Shou-biznes. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s