Ижтимоий тармоқда “ўлим гуруҳи” ташкил қилган киши қўлга олинди

Дор. Архив сурат Фото: © pixabay.com

Москва вилоятида “ВКонтакте” ижтимоий тармоғида ўсмирларни ўз жонига суиқасд қилишга ундовчи “ўлим гуруҳи” ташкил қилган кимса қўлга олинди, деб ёзмоқда Спутник Ўзбекистон РИА Новости хабари асосида.

“Камида 20 нафар ўсмир зарар кўрган, ижтимоий тармоқда ташкил қилинган “ўлим гуруҳ”ларидан бирининг ташкилотчиси қўлга олинди”, – деди Петренко.

Терговчилар хабарига кўра, ушбу мудҳиш гуруҳга аъзо бўлган ўсмирлардан 15 нафари Россиянинг турли ҳудудларида ўз жонига қасд қилган, яна беш нафар бола ҳали ўз жонига қасд қилишга улгурмаган экан.

2016 йилнинг май ойида Санкт-Петербург Тергов Қўмитаси бир қатор ОАВларда пайдо бўлган, ўсмирларни суиқасд қилишга ундаётган гуруҳ ҳақидаги маълумотларга асосан, Россияда оммавий бўлган ижтимоий тармоқлардан бирининг ёпиқ гуруҳларидаги маълумотларни текшириб кўра бошлади.Текширув натижасида ЖКнинг “суиқасдга ундаш, ва суиқасд қилишгача олиб бориш” бандлари бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Тергов Қўмитаси маълумотларига кўра 2013 йилнинг декабридан 2016 йилнинг май ойига қадар ёвуз ниятли кимсалар “ВКонтакте” ижтимой тармоғида саккизта виртуал гуруҳ ташкил қилишган. Ушбу гуруҳларда улар ўсмирларни очиқдан очиқ ўз жонига қасд қилишга ундашган. Ушбу гуруҳларга аъзо бўлиш қаттиқ назорат остида бўлган. Кимни қабул қилиш ёки қабул қилмаслик гуруҳ администраторининг шахсан ўзи ҳал қилган.

Гуруҳга кириш, худди компьютер ўйинларидек, “аркада” услубида амалга оширилган бўлган. Яъни белгиланган топшириқларни бирин-кетин бажариш натижасида аъзога янги имкониятлар бериб борилган. Шунингдек гуруҳ аъзоларига суиқасд қилиш, бировга ёки ўзига жароҳат етказиш мавзуларида маълумотлар, доимий равишда, бериб борилган.

Гуруҳга кирга ёш бола, жуда кучли психиологик тузоққа тушиб қолган, “ўлим — ҳаётда мавжуд бўлган мураккаб вазиятдан чиқишнинг ягона тўғри ва чиройли йўли” деб тарғиб қилинган, дейилган Россия Тергов Қўмитаси хабарида.

Эслатиб ўтамиз, кеча Россиянинг Псков вилоятида икки нафар 15 ёшли ўсмир, аввал полициячиларни ўққа тутиб кейин эса ўзларинининг жонига суиқасд қилишгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди.

This entry was posted in Jinoyat va jazo. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s