Умр заволи

Картинки по запросу тюрьма фото

Гиёҳвандликнинг олдини олиш юзасидан ўтказилган тадбирлардан бирида Ҳазорасп туманида истиқомат қилувчи Умид Аминовнинг (исм-фамилиялар ўзгартирилган) қилмиши фош этилди.

“Ҳуқуқ” газетасининг ёзишича, 55 ёшни қаршилаган, 4 фарзанднинг отаси бўлган бу шахс муқаддам ЖКнинг 276-моддаси билан судланган.

Халқимиз ёши улғайган сайин инсоннинг ақли тиниқлашади, дейишади. Афсуски, У.Аминов ақлига қулоқ солмади. Аксинча, нафсининг этагидан тутди. Қилмиши жиноят эканини, жамиятга, атрофдагиларга зарар келтиришини билгани ҳолда, ўз боғида уч туп каннабис ўсимлигини етиштирди. Вақти келиб уларни йиғиштириб қуритди ва алоҳида пакетга солиб, яшириб қўйди. Ора-орада ўзи ҳам истеъмол қилиб юрди. Бу орада маҳалладоши М.Саидов марихуана гиёҳвандлик воситаси топиб беришини сўради. У.Аминов унга ўзаро келишилган суммага маълум миқдордаги гиёҳвандлик воситасини сотди. Орадан кўп ўтмай М.Саидов яна керак бўлаётганини айтди. 2-3 граммча марихуанани қоғозга ўраб, уйдан чиқаётганида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакилларига дуч келди. Текширишда У.Аминовнинг ёнидан 2,48 грамм марихуана гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди. Унинг яшаш хонадонида эса 21,25 грамм кўп миқдордаги марихуана гиёҳвандлик воситаси қонунга хилоф равишда сақлаб келинаётгани маълум бўлди.

Жиноят ишлари бўйича Ҳазорасп туман суди ҳукмига биноан У.Аминов муайян муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

This entry was posted in Jinoyat va jazo. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s