Эр хотинини ота-онасининг уйига юбориш муддати борми?

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси расмий веб портали бўлган Muslim.uz сайти фойдаланувчиларидан бири саҳифа маъмуриятига шундай савол билан мурожаат қилди:

“Er xotinini ota-onasining uyiga yuborish muddati bormi? Haftada ma’lum sabablarga koʻra qizning onasi bir kechaga uyga kelgin deb iltimos qilsa, lekin er oʻzingni oilang bor deb, tana toshlarini otib jahl qiliishiga haqi bormi? Oʻz ota-onasiga taomlar va bozorliklar qilib bersa-yu, xotining oilasi uchun 4 ta non olib berishni oʻziga ep koʻrmasa, bu toʻgʻrimi?”

Бунга эса қуйидагича жавоб қайтарилди:

“Фиқҳ китобларимизда эр киши хотинини ота-онасини кўриб келишдан ман қилмасин дейилган. Бунинг муддатини баъзи фақиҳлар бир ҳафта деган бўлса, баъзилари эса икки ҳафта, дейишган. Оиланинг тинчлиги ва эрнинг розилигининг аҳамияти катта. Эр шаръий узр сабабли хотинига жавоб бермасликка ҳақлидир. Лекин хотинининг ота-онаси қизини кўриш учун келишса, уларни қизини кўришдан ман қилишга ҳақи йўқ. Агар бундай қилса, силаи-раҳмни узишилига сабабчи бўлади. Ўғил фарзанд зиммасида ота-онасининг таъминоти вожибдир. Қайнота ва қайнонанинг таъминоти куёвнинг зиммасига вожиб эмас. Шунинг учун хотин киши эрига “Ўзингизнинг ота-онангизга нафақа қилган миқдорда менинг ота-онамга ҳам нафақа қилинг”, дейишга ҳақи йўқ. Лекин қайнота ва қайнонани эр учун хотинининг ота-онаси бўлгани сабабли ҳиммат қилиб, ҳадялар улашиб турса, ўртада меҳр-муҳаббат кучаяди ва афзал ишни қилган бўлади”.

This entry was posted in Hayot ko'zgusi. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s