«Ўзбекнаво»нинг лицензиясидан айрилган Ситора Фармонова Москвадаги КВН тадбирларида қатнашди. «Ўзбекнаво» нима дейди?

Қирғизистоннинг «Азия Микс» жамоаси таркибида Москвадаги КВН тадбирларида қатнашиб, янада шуҳрат қозонган актриса ва хонанда Ситора Фармонова бир муддат аввал «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси томонидан концерт-томоша фаолияти учун берилган лицензиясидан маҳрум қилинган эди, деб ёзади Daryo.uz.

Шу кунларда Ситора Фармонова «Азия Микс» жамоаси таркибида КВНнинг 55 йиллигига бағишланган ва Москвадаги Кремль санъат саройида ташкиллаштирилган тадбирларда ҳам чиқиш қилди, хусусан, Instagram’даги саҳифаси орқали Москвадаги тадбирларга алоқадор кўплаб суратларни эълон қилди.

Мазкур ҳолат юзасидан нашр журналисти «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмасининг махсус рухсатнома (лицензия) берувчи ташкилий бошқармаси бошлиғи Одилжон Абдуқаҳҳоров билан боғланиб, изоҳ сўради.

«Ситора Фармонова ‘Ўзбекнаво’ эстрада бирлашмасидан хонанда сифатида лицензия олган эди. Бироқ, белгиланган тартиб-қоидаларга риоя этмагани учун, лицензияси маълум муддатга тўхтатиб қўйилгани ҳақида аввал ҳам ахборот берган эдик», — дейди Одилжон Абдуқаҳҳоров.

Абдуқаҳҳоровнинг қайд этишича, «Ўзбекнаво»да рўйхатдан ўтган санъаткорлар ҳар қандай ҳолатда — дам олишга бўладими, хонандалик эмас, актрисаликка бўладими, концерт эмас, тўйга бўладими, фарқи йўқ — чет элга чиқиши олдидан эстрада бирлашмасига билдирги бериши керак.

«Ситора Фармонованинг ҳозирда чет элдаги томошаларда қатнашаётганига тўхталадиган бўлсак, ‘Ўзбекнаво’ унга белгиланган тартиб асосида чора кўрди. Бундан ортиқ чора кўриш бизнинг ваколатимизга кирмайди», — дея қўшимча қилди эстрада бирлашмаси вакили.

Фото: Instagram / @farmonova

This entry was posted in Shou-biznes. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s