Авлиёлар балодан асрайдими?

Muxlis.uz сайти фойдаланувчиларидан бири саҳифа маъмуриятига қуйидаги савол билан мурожаат қилди:

“Яқинда бир ҳодиса рўй берди. Акамлар уйимиздан узоқроқ жойда таксичи бўлиб ишлайди. Бир куни аварияга учради ва машинаси деярли яроқсиз бўлиб қолди. Аллоҳ паноҳида асраган экан, акамларга ҳеч нима қилмади. Шундан кейин қариндошларим орасида гап чиқди. У ерда авлиёларни зиёрат қиладиган жой бор экан. Кўп таксилар ҳар хил бало-офатдан сақласин, деб авлиёлар жойига бориб, машина қисмларини қўяр экан. Шунда авария деган нарсалардан асраркан. Ахир бандани асрайдиган Аллоҳ-ку! Авлиёлар ўзи кимлар? Шу ҳақида ҳам маълумот берсангиз!”

Бунга эса шундай жавоб қайтарилди:

“Авлиё” сўзи “валий”нинг кўплигидир. Бу сўз “ёрдам берувчи”, “итоат этувчи”, “яхши кўрувчи”, “яхшилик қилувчи”, “ишларни тадбир қилувчи”, “сақловчи” каби маъноларни англатади.

Аллоҳнинг валий бандалари, деганда Аллоҳга итоат этувчи, У Зотга тақво қилувчи, Аллоҳга ошиқ бўлган зотлар назарда тутилади. Аллоҳнинг валийси бўлиш учун махсус жойларда ўқиш, шайх унвонига эга бўлиш, кимдандир дуо олиш шартмас. Илми камроқ бўлса ҳам, Аллоҳдан қўрқса, шариатда буюрган ишларни имкон қадар адо этиб, қайтарилган гуноҳлардан сақланса, ўша валий банда бўлади. Валий бандани Аллоҳ яхши кўради ва уни турли офатлардан сақлайди.

Валийларнинг дуоси мустажобдир. Лекин улар вафот этганларидан кейин тирикларга ҳеч қандай манфаат етказа олмайдилар. Унутмайлик, ёрдамни фақат Аллоҳ беради, шикаст-офатлардан фақат Аллоҳ сақлайди. Ўша валий зотлар қабрини зиёрат қилиш фақат охират ва ўлимни эслатади холос. Бунинг мушкуллардан қутулиш, ёки шикастлардан ҳимояланишга ҳеч қандай даҳли йўқ!”

This entry was posted in Hayot ko'zgusi. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s