Бой бўлгани учун кишининг мартабаси пасаядими?

Muxlis.uz сайти фойдаланувчиларидан бири саҳифа маъмуриятига қуйидаги савол билан мурожаат қилди:

“Домла, мен бир ерда ўқиганимда, агар бандага бойлик берилса, қанча саховат қилмасин, молини яхши йўлда сарфламасин, Аллоҳнинг ҳузурида даражаси биттага пасаяди, деб ёзилганди. Иккинчи жойда, Аллоҳнинг ҳузурида мўминнинг кучлироғи яхши, деб ёзилган. Бойлиги бор одам, табиийки, қўли узунроқ – кучлироқ бўлади. Юқоридаги фикрларнинг қайси бири тўғри?”

Бунга эса шундай жавоб қайтарилди:

“Ислом шариатида бойлик мутлақ қораланмайди. Балки бойлик ортидан қувиш, ибодатлардан чалғиш, дунё ҳаётига муккадан кетишдан қайтарилади. Шукрини адо этган ва яна инфоқ-эҳсон қиладиган банда садақа қилмайдиган одамдан фазилатлироқдир. Бу масаланинг бир жиҳати. Бошқа тарафдан олиб қарасак, қиёматда бой одам камбағалдан кўра кўпроқ ҳисоб қилинади. Сабаби мол-давлати сабаб унинг тасарруфлари ҳам кўп бўлади. Аммо ҳалолдан топиб, ҳалолга ишлатган бўлса, мўмин одам, иншааллоҳ, нажот топади.

Ҳадиси шарифларнинг бирида илм ва молу давлат берилган инсоннинг мартабаси энг улуғ экани айтилган. Бунинг учун илмга амал қилиш, бойлигини фақат яхшилик йўлида сарфлаш талаб этилади”.

This entry was posted in Hayot ko'zgusi. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s