Даҳшат! Шимкентлик 15 яшар қиз туғишган тоғасидан фарзанд кўрди

KAZAX.jpg

Шимкентлик 15 яшар Жазира исмли қиз 11 ёшидан бошлаб тоғасининг тегинишларига бардош қилиб келганди. Айтишларича, уни 5 ёшида онаси бошқа эркакка турмушга чиқаётгани сабабли бувисининг тарбиясига топширган. Бувиси эса холасига берган. Қиз тўртинчи синфга ўтган-у, мактабга бормай қўйган. Холасига уй юмушларида ёрдам бериб юраверган.

— Мен холамникида ўтин ёрардим, сув таширдим, идиш-товоқ ювардим, мол-қўйларга қарардим, — дейди Жазира. — Булар менинг мажбуриятим эди. Тоғам эса 50 ёшда эди. У 11 ёшимдан менга тегиниб келган. Агар бировга айтсам сўйиб ташлаш билан қўрқитган. Қўрққанимдан индамай юраверганман. 14 ёшга киргач, номусимни поймол қилди. Яна индай олмадим…

Жазиранинг айтишига кўра, ҳомиладорлигини ҳам билмаган. Беш ой бурун қорин қисмида кучли оғриқ туйган-у, то унга ёрдам кўрсатгунларича кўзи ёриган.

— Мен бор овозда бақирганимни эслайман, — дейди Жазира. — Холам чопиб тепамга келганда, бола туғилиб бўлганди. У мени сўроққа тута кетди. Онамни чақиртирди. Аммо у келмади. Холам мени савалай-савалай, туғруқхонага олиб бориб ташлади. Мен холамга шундан кейингина бор ҳақиқатни айтдим. У шу гапларимни терговчига ҳам айтишимни тайинлади…

Шимкентдаги маориф соҳасида ишловчи раҳбар ходимлардан бири Айгул Текебоеванинг гапига қараганда, биргина 2016 йилнинг ўзида шаҳарда беш нафар вояга етмаган қиз ҳомиладор бўлган.

— Уларнинг икки нафари ўқув йили бошида ҳомиладор бўлди, — деди Айгул Текебоева. — Улар фарзанди дунёга келгач, ўқишни давом эттиришган. Ҳаммалари бизнинг назоратимиз остида. Жазирага ҳам билим олиши учун шароит яратиш ҳаракатидамиз.

Ҳозир Жазиранинг фарзанди беш ойлик бўлди. Ўзи эса ўқишини давом эттиряпти. Боласига ҳам қараяпти. Фақат холасининг уйида эмаслиги ҳақида маълумотлар бор. Кўпчилик у Шимкентда ижарага уй топиб яшаётганини тахмин қилмоқда.

Knews. Kz

This entry was posted in Zamin Siyrati. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s