Зебо Наврўзова Шоҳруҳхон ва Асалнинг севги тарихини сўзлаб берди

420x232_article_1479274301_8dK_oE.jpg

Режиссёр Зебо Наврўзова ва актриса Асал Шодиева “Даракчи” таҳририятида меҳмон бўлди ва кўплаб қизиқарли саволларга жавоб берди, деб ёзади Darakchi.uz.

Хусусан, Зебо Наврўзова ўғли Шоҳруҳхон ва келини Асалнинг севги тарихи ҳақида сўзлаб берди.

“Бу воқеанинг тарихи узун… Бир бошидан гапириб бера қолай. Ёдингизда бўлса, Шоҳруххон клипларининг бирга Асални таклиф этган эди. Ўша ҳамкорликдан сўнг турли гап-сўзлар “болалай” бошлаганди. Ўша пайтларда биз киноижодкорлар Камолот ёшлар ижтимоий ҳаракати ташаббуси билан ёзги оромгоҳда йиғилгандик. Шунда биринчи марта Асал билан яқиндан танишганман. Илгари муносабатимиз салом-аликдан нарига ўтмаган. Хуллас, ўша тадбирда, ҳамма ўзи билан овора, мен эса келганлар орасидан келин излашни бошлаганман. Шу пайти Асалга кўзим тушди. Худо ўзи кўнглимга солганми билмайман, нима қилмай шу қизга қарайверганман-да. Кейин ўзимча, ойдакгина қиз экан, одамлар бекорга гапирмас экан, Асални келин қилиб қўя қолсам бўларкан, деб ўйлаб қўйганман. Энг қизиғи, ўша тадбирда қайноналардек унинг нима иш билан бандлиги, нималарга қизиққанини пойлаганман. Кечки пайт ҳамма гуруҳ-гуруҳ бўлиб йиғилиб, куй-қўшиқ айтиш билан банд бўлса, у хонасига кириб китоб ўқирди. Бир зум бўш вақтини беҳуда сарфламаслиги эътиборимни тортди. Ана ўшандан кейин унга бўлган меҳрим яна ҳам ошган. Эртасига ўғлимга қўнғироқ қилиб, “Мен сенга зўр қиз топдим” деганман. У эса “Ойи, ўша ерда ҳам тинч юрманг. Атрофингизда фақат артистлар-ку, ким экан сиз топган қиз” деб сўради. Мен эса “Ҳа, шу артистларнинг ичидан топдим-да. Асал Шодиева” дедим. У тўсатдан “Вой” деди. Ўша бир сўзнинг оҳангиданоқ ўғлим аллақачон Асалга кўнгил қўйганини сезгандим. Мен бу ерда жон куйдириб келин изласам-у, у ҳамма ишни пишитиб қўйган экан. Шундай қилиб, бир вақтнинг ўзида иккимиз ҳам бир номзодни кўз остимизга олиб қўйганмиз (кулади). Шундай қилиб, бир куни қўнғироқ қилиб, “Ойи, тайёрланиб туринг, меҳмонга борасиз” дея совчиликка юборди. Энг қизиғи эса, менинг ўзим ҳам тўйга ўн кун қолганда белгиланган санани эшитганман. Концертга тайёрланиш жараёнида ҳаммамиз елиб-югуриб юрибмиз. Концерт ҳам келди. Парда очилишига 15 дақиқа қолганда “Она 5 июнь тўй! Тайёрланаверинг” деса бўладими? Энди менинг аҳволимни тасаввур қилаверинг. Сарпо-суруқ, дегандек тўйнинг ўзига яраша ташвишлари, югур-югурлари бор. Қандай улгураман деб роса ваҳима босган. Аммо ҳаммаси жуда чиройли ўтди. Минг шукр”,—дейди Зебо Наврўзова.

Фото: Darakchi.uz

This entry was posted in Shou-biznes. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s