Санкт-Петербургда Ўзбекистон фуқаросининг автомашинасига қарата ўқ узишди

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида автомобилга қарата ўт очилди. Ҳайдовчи ўққа чап бериб қолишга муваффақ бўлди, деб хабар берди 1news.uz.

«Фонтанка» нашри маълумотига кўра, воқеа 15 ноябрь куни соат тахминан 5 ларда Садовой ва Ломоносов кўчалари кесишмасида кузатилган. Номаълум шахс индамай пистолетини ўқлаган ва Daewoo автомобилига қарата ўқталган. Машина ичида эса 39 ёшли Ўзбекистон фуқароси бўлган.

Ҳайдовчи хавфсизлик камарини тақиб олганди, деб ёзилган хабарда. Номаълум шахс унга яқинлашиб келди ва тўппончани ҳайдовчининг пешонасига тиради. Ўзбекистон фуқароси унинг қўлини итариб юборди ва тезлик билан салондан қочди. Отилган ўқ эса машинанинг олд ойнасига теккан.

Орадан ярим соат ўтиб полиция ўқотар кимсани қўлга олди. У маст ҳолатда бўлиб, ўзи билан бирга елим идиш ҳамда сақлаш учун рухсат этилган ўқотар қуролга эга эди.

Келишмовчилик тафсилотлари полиция томонидан ўрганилмоқда.

Фото: 1news.uz

This entry was posted in Jinoyat va jazo. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s