Тошкентдаги хонадонлардан бирида босқинчилик қилган ўғрилар қўлга олинди

31f83839f1906e35a24396bfdea57598.jpg

Уйига ниқобли шахслар кириб, пулларини олиб кетган Муяссар исмли аёл Тошкент шаҳар Олмазор тумани ИИБ раҳбариятига мурожаат этди. Бу ҳақда “Постда” нашри ёзмоқда, деб хабар қилади Kun.uz.

Ташкилот тергов-тезкор гуруҳи билан бирга етиб келиб, суриштирув ишларини олиб борди. Жабрланувчиларнинг ҳар бир кўрсатмаси, гап сўзи таҳлил этилди.

Туман ИИБ ходимлари тезкор ҳаракат қилиб, суриштирув-қидирув ишларини олиб бордилар. Тошкент шаҳар ИИББ ЖҚ ва ТҚКБ тезкор вакиллари ҳам ёрдамга келди.

Олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида босқинчиларнинг бири шаҳардаги темир йўл бекатида, иккинчиси уйида беркиниб ётганида қўлга олинди. Учинчиси шаҳардан чиқиб кетмоқчи бўлганида ушланди. Тергов жараёнида аниқлаштирилишича, ўғрилар хонадон эгасининг дала ҳовлисини сотганидан хабардор бўлишган.

Жиноятчиларга нисбатан қонуний чора кўрилди, пуллар эгаларига қайтарилди.

This entry was posted in Jinoyat va jazo. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s