Хотирани яхшиловчи биологик бирикма маълум қилинди

 Фото: Michaela Rehle / Reuters

Америкалик олимлар инсон хотирасининг иш ҳажмини оширувчи бирикма ҳақида маълум қилдилар. Тадқиқот Journal of Neuroscience’да чоп этилган бўлиб, у ҳақда қисқача EurekAlert! хабар бермоқда.

ГАЁК (гамма-аминоёғли кислота)ни қўллаш, олимларнинг кўрсатишича, бош мия префронтал ҳудуди фаоллигини оширади.

Тадқиқотда 19-32 ёшда бўлган 23 нафар инсон иштирок этди. Улар хотира бўйича махсус тестдан ўтказилди. Шу билан бир вақтда, мутахассислар асаб катакчалари ўртасида электр импульсларини ўтказишни амалга оширувчи моддалар – нейротрансмиттерлар, шунингдек нейронлар ва мушак тўқималари фаоллигини ҳам кузатишди.

Олимларнинг таъкидлашича, аввал ҳеч қандай илмий иш ГАЁКнинг инсон хотираси билан боғлиқлигини аниқлаб бериш имконини яратмаган.

Инсон ишчи хотираси ҳаракат интеллекти билан боғлиқ бўлиб, қисқа муддатли хотирадан фарқли равишда, кўплаб маълумотлар билан бир вақтда ишлаш учун жавоб беради. У худди компьютерлардаги оператив хотирага ўхшашдир.

This entry was posted in Zamin Siyrati. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s