4000 АҚШ долларини ўғирлаган йигитча қўлга олинди

582be50fa63d5.jpg

Қашқадарё вилояти Қарши тумани Кахлак қишлоғида яшовчи фуқаро ўз уйига ўғри тушгани ҳақида ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига хабар берди. Аниқланишича, номаълум шахс бегона уйга яширинча кириб, Acer русумли ноутбук ҳамда 4 минг АҚШ доллари миқдордаги пулларни ўғирлаб кетган. Бу ҳақда маълум қилган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Матбуот хизмати жабрланган кишилар бор-йўқлиги ҳақида ахборот бермади, деб ёзмоқда Qalampir.uz.

Уй эгаси ИИБга мурожаат этганидан сўнг, юз берган воқеа юзасидан жиноят иши очилди. Ички ишлар ходимларининг маҳаллий аҳоли, гувоҳлар ва жабрланувчи билан олиб борган суриштирув ишлари якунига кўра, аввал, гумонланувчи шахснинг алоҳида белгилари аниқланди.

Олиб борилган тезкор-қидирув ишлари натижасида ўғирликни шу қишлоқда яшовчи 20 ёшли фуқаро содир этганлиги маълум бўлди. Ички ишлар ходимлари уни қўлга олишди. Айни вақтда унинг бошқа жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

This entry was posted in Jinoyat va jazo. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s