Бировнинг ҳақи…

Картинки по запросу сўм ва доллар фото

Гурлан туманидаги фермер хўжаликларининг бирида ишчи сифатида ишлаб келган Раимбой Хўжаниязов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) 2009 йилнинг август ойларида фуқаро М.Ражабовани шоли экилган майдонлардан бирига олиб борди, деб ёзади “Ҳуқуқ” газетаси.

– Бу майдонларнинг ҳаммаси менга тегишли. Озгина пул бериб турсангиз, бир-икки ойдан сўнг шоли пишгач, арзон нархда шоли берардим, – деди.

Аёл унга ишонди. Озгина дегани 36 млн. 200 минг сўм эди. Йигитга пулни ўз қўллари билан топширди. Орадан икки ой тугул, етти йил ўтиб ҳам, пулини қайтариб ололмади. Аксинча, 2012 йилда Р.Хўжаниязов содда аёлни яна чув туширди. Фуқаро Н.Алиевга тегишли бўлган автомашинанинг техник паспортини бериб, яна 4 млн. 800 минг сўм олади. Тергов жараёнида Р.Хўжаниязов ушбу ҳужжатни ноқонуний равишда эгаллаб олгани маълум бўлди.

Фақат бугина эмас. Р.Хўжаниязов 2013 йилда фуқаро М.Асқаровани ҳам чув туширган экан. “Арзон нархда шоли бераман ёки пулингизни қайтараман” деган сўзларга ишонган аёл унга 15 минг 150 АҚШ долларини қандай бериб юборганини билмай қолди. Хўжаниязов ушбу пулдан фақат 3 минг АҚШ долларини қайтариб берди, холос.

Уддабурон Раимбойнинг навбатдаги ўлжаси Мадрим Отаниязов бўлди. Аввалига ундан икки тонна шоли бераман дея, сув насоси ва шпагат иплари олди. Кейин эса “Арзон нархда юз тонна шоли бераман” дея 80 млн. сўм пулларини қўлга киритди. Орадан икки-уч йил ўтиб ҳам пулларни қайтармади. Ҳар сафар қарз берганлар ўз ҳақларини сўраб келишса, Хўжаниязов “Бу йил шоли яхши бўлмади” дея баҳона қилар, кейинги йил албатта тўлиқ қайтаришини айтиб, тавалло қиларди. Унинг ёлғонларига ортиқ тоқат қила олмаган фуқаролар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилиб, ёрдам сўрашди.

Тергов жараёнида жабрланувчиларнинг пуллари тўлиқ ундириб берилди. Жазо муқаррарлиги таъминланиб, суд ҳукми билан Р.Хўжаниязовга нисбатан тегишли жазо тайинланди.

This entry was posted in Jinoyat va jazo. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s