Босқинчилик йўлида ўз амакисини ўлдирган жиян узоқ йилга озодликдан маҳрум этилди

1mjpHHTAFtaXsB1XrsPTLO-FsZbxbZeG.jpg Фото: © Fotolia

У расман ишсиз эди. Шаҳардаги компьютерхоналардан бирида норасмий ишлар, фойдаланувчилар сийрак ёки ҳеч ким бўлмаган пайтларда компьютердаги ўйинларни ўйнаб, турли кинофильмларни кўриб, вақтичоғлик қилар эди. Бу ҳақда “Постда” нашри ёзмоқда, деб хабар беради Kun.uz.

Сайдулло (исмлар ўзгартирилган) 19 ёшида жиноят қилишга улгурган Абдиқодир билан танишиб қолди. Жорий йилнинг апрель ойининг ўрталарида икки ўртоқ Сайдуллонинг амакисиникига ўғирликка тушмоқчи бўлишди. Уларга Юсуф исмли йигит пул эвазига “Матиз” машинасини бериб турадиган бўлди.

Сайдулло ва Абдиқодир машинада Қўқондан Бешариққа йўл олишди. Фурқат тумани марказидаги чорраҳадан ўтганларидан сўнг дала четида тўхташди. Улар машинанинг давлат рақамини ечиб олишди-да, амакиси яшайдиган қишлоққа кириб боришди.

Жиян амакисининг ўғли Комил билан кўришган бўлиб, баҳонада ҳовлига кириб олди. Кун қоронғи эди. Учовлон гаплашиб ўтиришганида, Сайдулло ёнидан пичоқ чиқариб, Комилнинг бўйнига санчди. Сўнгра йиқилиб қолган Комилнинг юзига ёстиқ босди. Келишиб олинганидек, Абдиқодир унинг қорнига бир неча марта ханжар санчди.

Комилжон типирчиламай қолгач, Сайдулло билан Абдиқодир қўлларига қўлқоп кийиб, қўшни хонага кириб боришди. Сайдулло у ерда ухлаб ётган амакисига ҳам пичоқ санчди, унга Абдиқодир ҳам қўшилди.

Сўнгра улар уйдан синтетик қоп ва халта ичидаги пулларни олиб изларига қайтишди. Уйга келиб пулларни санаб кўришган эди, олти миллион юз минг сўм чиқди. Улар “ўлжа”ни бўлиб олишди.

Аммо кўп ўтмай, босқинчилар бирин-кетин ҳибсга олинди.

Суд 22 яшар С.Холдоров ва унинг жиноий шериклари А.Тўланов ва Ю.Боқижоновни узоқ муддатларга озодликдан маҳрум этди.

This entry was posted in Jinoyat va jazo. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s