Навоийлик ўқитувчи ўз ҳовлисида наша ўстириб, уни мактаб синфхонасида сақлагани маълум бўлди

95df4e1c2f1b79a6ca01502f04e235c7.JPG

Яқинда Навоий вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор тадбир давомида наркотик моддаларнинг навбатдаги контрабандаси фош қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Тезкор тадбир давомида кузатувга олинган фуқаро Т.Тўхтаев (мақоладаги барча исм шарифлар ўзгартирилган) бошқа шахсга пайпоғи ичига яширган марихуанна наркотик моддасини сотаётган пайтда фош қилинди.

Ачинарлиси шундаки, вилоятдаги умумтаълим мактабларидан бирида ёш авлодга таълим берувчи педагог Т.Тўхтаев жиноий қилмишларини яшириш мақсадида ўз ҳовлисида ўстириб, сўнгра қуритилган 2 туп наша гиёҳларини мактаб хоналаридан биридаги ленолиум остига яширганига нима дейсиз?

Жиноятни илдизи билан бартараф этиш мақсадида Т.Тўхтаев ва “харидор”нинг кўрсатмалари асосида яна бир фуқаро К.Кетмоновнинг хонадони ҳам амалдаги тартибларга мувофиқ, холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Ушбу хонадон эгаси ҳам қинғир қилмишларини бекитишда устаси фаранг бўлиб, жиноий шеригидан қолишмас экан. Қаранг-ки, бегона кўзлардан пана қилиш мақсадида бу шахс наркотик моддаларни оғилхонага илиб қўйилган аёллар сумкасига, томдаги эски чойнак ичига, меҳмонхона жавонидаги банкага, ғаладондаги гугурт қутиларга, хуллас кутилмаган “нуқта”ларга яшириб чиққан экан.

Мазкур тезкор тадбир давомида ушбу шахслардан жами 1 кг.дан ортиқ нароктик моддалар далилий ашё сифатида олиб қўйилди. Ушбу ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди ва суд томонидан айбдорларга нисбатан жазолар тайинланди.

Фото: Customs.uz

This entry was posted in Jinoyat va jazo. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s