Саратонни шамоллаш орқали даволашмоқчи

 Фото: Владимир Песня / РИА Новости

Лидс университети олимлари шамоллашни чақирувчи вируслар жигардаги саратон ҳужайраларини ўлдириши мумкинлигини аниқлашди. Тадқиқотчиларнинг хулосалари Gut журналида чоп этилган мақолада тақдим этилган.

Аниқланишича, нафас олиш йўлларини шикастловчи реовируслар организм иммун тизимини рағбатлантириб, салбий ҳужайраларни йўқолишига туртки беради. Бундан ташқари, улар биринчи турдаги жигар саратони (жигар тузилмалари ҳужайраларидан ташкил топади) – гепатоцеллюляр карциноманинг ривожланишига сабаб бўлувчи гепатит С вирусини ўлдириши мумкин.

Тадқиқотчилар, жарроҳлик амалиётидан ўтказилган беморлардан олинган жигар тўқималаридаги ўсимта ҳужайраларига реовируслар таъсирини ўрганиб чиқишди. Инфекцион агентлар интерферон деб номланувчи ҳамда йирик лимфоцитлар – табиий қотилларнинг фаоллигини чақирувчи иммун тизими оқсилини ташкил топишига туртки беради. Табиий қотиллар эса салбий ҳужайраларни ҳам, гепатит С билан зарарланган ҳужайраларни ҳам йўқотади.

Олимларнинг умид билдиришича, улар томонидан олинган натижалар инсонлар иштирокидаги клиник тажрибаларни ўтказишга ёрдам беради. Мақола муаллифларининг фикрича, вирусли иммунотерапия гепатоцеллюляр карциномани даволашда кўмак бериши керак. У билан шу пайтга қадар фақатгина жарроҳлик амалиёти орқали курашиб келинган.

This entry was posted in Zamin Siyrati. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s