Тиббиётда ёлғонга рухсат борми?

Muxlis.uz сайти фойдаланувчиларидан бири саҳифа маъмуриятига қуйидаги савол билан мурожаат қилди:

“Сизга саволим бор эди: бемор соғайиши учун унинг руҳий ҳолати муҳим ҳисобланади. Шунинг учун тиббиётда шифокор сири, шифокорнинг беморлар билан мулоқоти қоидалари бор. Шунга асосан шифокор беморга, унинг аҳволи оғир бўлса, текширув натижаларининг тўғрисини айтмай, меьёрга бироз яқинлаштириб, енгиллатиб айтиши, ёки касалини сир тутиши зарурат бўлса, аҳволингиз яхши, деб айтиши ёлғон ҳисобланмайдими? Шу ҳақида батафсил маълумот берсангиз, илтимос”.

Бунга эса шундай жавоб қайтарилди:

“Ёлғон гапириш аслида ҳаром. Бу иш гуноҳи кабиралар қаторида зикр қилинган. Аммо баъзи вақтларда ёлғон сўзлаш мубоҳ бўлади. Сўзлаш мақсадга эришиш учун бир воситадир. Агар мақсад қилинган нарсага ёлғон ишлатмасдан эришиш мумкин бўлса, у ҳолда ёлғончилик ҳаром саналади. Мабодо эзгу мақсадга фақат ёлғон билангина эришиш мумкин бўлса, шундагина ёлғон ишлатишга рухсат этилади.

عَنْ أُمِّ كُلْثُومٍ بِنْتِ عُقْبَةَ أَخْبَرَتْ أَنَّهَا سَمِعَتْ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: لَيْسَ الْكَذَّابُ الَّذِي يُصْلِحُ بَيْنَ النَّاسِ فَيَنْمِي خَيْرًا أَوْ يَقُولُ خَيْرًا. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَمُسْلِمٌ وَأَحْمَدُ.

Умму Кулсум бинти Уқба розияллоҳу анҳо хабар қилишича, у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Одамлар орасини ислоҳ қиладиган ва улар орасида яхшиликни тарқатадиган ёки яхшиликни гапирадиган (одам) ёлғончи эмас”, деб айтганларини эшитган экан (Бухорий, Муслим ва Аҳмад ривояти). “Ушбу ҳадиснинг маъноси шуки, одамлар орасини ислоҳ қилишни хоҳлаган одам қораланган ёлғончи эмас, балки яхшилик қилувчидир” (Нававий, “Шарҳу саҳиҳи муслим”).

عَنْ أَسْمَاءَ بِنْتِ يَزِيدَ قَالَتْ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: لا يَحِلُّ الْكَذِبُ إِلا فِي ثَلاثٍ: يُحَدِّثُ الرَّجُلُ امْرَأَتَهُ لِيُرْضِيَهَا وَالْكَذِبُ فِي الْحَرْبِ وَالْكَذِبُ لِيُصْلِحَ بَيْنَ النَّاسِ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَحْمَدُ وَسَنَدُهُ حَسَنٌ.

Асмо бинти Язид розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Уч (ўрин)дан бошқа жойда ёлғон (ишлатиш) ҳалол эмас: киши хотинини рози қилиш учун (ёлғон) гапириши, урушда ёлғон сўзлаш ва одамлар орасини ислоҳ қилиш учун ёлғон гапириш” (Термизий ва Аҳмад ривояти. Ҳадис санади ҳасан).

Бундан чиқди, мақсадга эришиш мубоҳ саналган ўринларда ёлғон ишлатиш мубоҳдир. Мақсадга эришиш вожиб саналган ўринларда ёлғон ишлатиш вожибдир. Чунончи, бир мўмин банданинг жонини сақлаб қолиш вожиб. Агар рост сўзлаш мўмин киши ҳалокатига сабаб бўлса, у ҳолда ёлғон ишлатиб бўлса-да, унинг жонини сақлаш вожиб бўлади. Лекин имкон қадар ёлғондан сақланилади. Сабаби ёлғон рухсат берилган ўринларни суиистеъмол қилиш кейинчалик рухсат этилмаган ёлғонга сабаб бўлади. Ёлғонга фақат зарурат туғилганда, каттароқ зарарни даф қилиш учунгина рухсат этилади.

Хуллас, агар шифокор беморнинг аҳволи ёмон эканини айтган тақдирда, беморнинг соғлиғи янада ёмонлашиши, ҳатто ёмон хабарни кўтаролмай қолиши эҳтимоли бўлса, у ҳолда имкон қадар маълумотни сир сақлайди, балки: “Аҳволингиз яхши, хавотир олманг, ҳаммаси яхши бўлади, ҳаммаси Аллоҳнинг иродасига боғлиқ, ҳали соғайиб кетасиз” каби сўзлар билан унга тасалли беради.

Агар имконини қилса, ёлғон ишлатмай туриб, беморнинг аҳволи ҳақида ўзига маълумот етказсин. Агар бемор қўярда-қўймай таҳлил натижаларини билишни истаса, у ҳолда ростини айтмасдан, фақат зарарни даф қилишни мақсад қилган ҳолда маълумотларни енгилроқ қилиб етказади. Бемор соғлиғи ёмонлиги ҳақидаги хабарни кўтаролмаслиги аниқ бўлса, ёлғон ишлатиш вожиб (шарт) бўлади. Унутмайлик: зарурат туғилмаган вақтларда ёлғонга умуман рухсат йўқ”.

This entry was posted in Hayot ko'zgusi. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s