Тошкент метросида Россиянинг замонавий вагонлари пайдо бўлади

Замонавий метро вагони архив сурат

Россиянинг “Трансмашхолдинг” компанияси Тошкент метрополитени вагонларини модернизация қилиш жараёнида иштирок этиш ниятида, деб маълум қилган компания вакили Sputnik Ўзбекистон мухбирига.

Бугун “Трансмашхолдинг”нинг вакиллар делегацияси келгуси ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш учун Ўзбекистонга учиб кетади. Хусусан, россияликлар Тошкент метрополитенида “Москва” деб номланувчи 765-сериядаги энг янги вагонлардан фойдаланишни таклиф этишмоқчи.

“Биз Ўзбекистон билан кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрмиз. Тошкентдаги учрашувда ўзаро ҳамкорлик ва ҳозирда фаол ривожланаётган Тошкент метроси учун 765-сериядаги инновацион вагонларимизни етказиб бериш масалалари муҳокама қилинади”, — деди компания вакили.

Янги вагонлар йўловчиларга юқори даражадаги қулайлик яратиш нуқтаи назаридан ишлаб чиқарилган. Вагонларга замонавий кондиционер, вентиляция ва ультрабинафша чироқлар ёрдамида ҳавони тозалаш тизими, видеокамералар ўрнатилган.

Янги вагонлар тиғиз вақтларда ҳам асқотади – эшиклар илгариги вагонларникига нисбатан 12 фоизга кенгроқ бўлиб, вагондан вагонга ҳам ўтиш мумкин.

Бундан ташқари, вагонлар сенсорли ахборот мониторлари билан жиҳозланган. Метронинг интерактив харитаси ёрдамида керакли бекатларни топиш, йўналишни аниқлаш ва йўлга кетадиган вақтни ҳисоблаш мумкин.

Йўловчилар учун яна бир қулайлик – тутқичлар сони 30 фоизга кўпайтирилган бўлиб, улар “илиқ” қоплама билан қопланган. Қайд этиб ўтиш жоиз, бугунги кунда пойтахт метрополитени паркида жами 198та вагон бўлиб, вагонларнинг ўртача ёши 25 йилни ташкил этади.

Фото: © Sputnik / Виталий Белоусов

This entry was posted in Uncategorized. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s