Тошкент ҳайвонот боғида “Бой” лақабли тимсоҳ ўйинчоқ туфайли нобуд бўлди

Тошкент ҳайвонот боғидаги тимсоҳ, архив сурат

Тимсоҳнинг ўлимига болалар ўйинчоғи сабаб бўлган, деб хабар қилинган Тошкент ҳайвонот боғи расмий сайтида. Бу ҳақда Спутник Ўзбекистон ёзмоқда.

“Ҳурматли Ватандошлар! Вольер(ташриф буюрувчилардан тўсиқ)лар ичидан топиладиган турли-туман предметлар охир-оқибат жониворларнинг ўлимига олиб келаётгани ҳақида бундан олдин ҳам бир неча маротаба хабар берганмиз.

Мана мисол учун, 2016 йилнинг 7 ноябр куни, эрталабки кўрик давомида, жирафалар охуридан 20 см узунликка эга тўқув мосламаси топилди. Агар бу предмет ўз вақтида аниқланмай, хашак билан жонивор ичига тушганида нима бўлар эди? Буларнинг барчаси нимага олиб келарди? Албатта, тузатиб бўлмас бирор кор-хол рўй берарди.

Нил тимсоҳи билан ҳам шундай ҳодиса рўй берди. “Бой” лақабли тимсоҳ, уч йил олдин Исроилдан олиб келинган эди. Ўтган йиллар давомида 120 см бўлган тимсоҳнинг узунлиги 2 метрдан ошди, у бизнинг маҳаллий шарт-шароитларимизга мослашди.

Афсуски, 10 ноябр куни Бой нобуд бўлди. Ошқозонини ўрганган вақтимизда, ундан болалар ўйинчоғи топилди.

Ҳурматли дўстлар, ташриф буюрувчилар! Бизнинг жониворларга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишларингизни сўраймиз. Огоҳ бўлинг! Тўсиқлар ичига турли нарсалар ташламанг. Агар шундай ҳолатнинг гувоҳи бўлсангиз, навбатчиларимиз, қўриқчиларимиз ёки боғ маъмуриятига хабар беринг. Бизнинг жониворларимизга ҳақиқий дўст бўлинг”, — дейилади хабарда.

Фото: © Ташкентский зоопарк

This entry was posted in Uncategorized. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s