Курак суяги ҳаромми?

Muxlis.uz сайти фойдаланувчиларидан бири саҳифа маъмуриятига қуйидаги савол билан мурожаат қилди:

“Қушхоналарда мол, қуй суякларининг орасидаги курак суягини (ҳаром курак) деб аташади ва унинг вазнини тарозидан айриб ташлайди. Ушбу ҳолатни тушунтириб беринг”.

Бунга эса шундай жавоб қайтарилди:

“Ҳақиқатан, мол сўйилиб тарозига тортилаётганда курак суяги учун икки кило олиб ташланади. Лекин бу суякнинг ҳаромлиги ҳақида бирон далил йўқ. Бу нарса қассоблар орасида урф бўлган кўринади. Нега, деб сўралса, ўша суякда илик ҳам йўқ, бошқа суяклар каби овқатга солинса, фойдаси бўлмайди. Уни тарозига тортиб харидорга сотиш маъқул саналмайди. Шунинг учун уни тарозидан чиқариб ташланса керак.

Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, ҳанафий мазҳаби уламолари наздида жонлиқнинг еттита қисми ейилмайди. Булар: 1. Оққан қон. 2. Икки мояк (тухумдон). 3. Эркаклик олати. 4. Урғочи ҳайвоннинг жинсий аъзоси. 5. Безлари. 6. Сийдик пуфаги. 7. Ўт пуфаги.

Бу аъзолар орасида курак суяги йўқ. Шундан маълум бўладики, курак суяги тарозига тушмагани билан ҳаром дейилмайди. Зеро, бирон нарсанинг ҳаромлигига одамлар орасида тарқалган урф эмас, Қуръон ёки саҳиҳ ҳадис далил бўла олади”.

This entry was posted in Hayot ko'zgusi. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s