Лола Каримова-Тиллаева ва Татьяна Каримова Ислом Каримов номидаги жамоатчилик хайрия фондига асос солди

Foto: Facebook / Lola Karimova-Tillayeva

Лола Каримова-Тиллаева Facebook’даги саҳифасига Татьяна Каримова билан отасининг Оқсаройдаги иш кабинетида тушган суратини жойлади. Унга ёзган изоҳида эса онаси билан Ислом Каримов номидаги жамоатчилик хайрия фондига асос солганини маълум қилди. Бу ҳақда Дарё.уз хабар бермоқда.

«Юртимизнинг биринчи Президенти оламдан ўтганларига икки ярим ой бўлди. Отамнинг хотиралари ва ҳаётда амал қилган тамойилларини абадийлаштириш мақсадида мен онам билан биргаликда Ислом Каримов номи билан аталувчи жамоатчилик хайрия Фондига асос солдик, — дейилади хабарда. — Фонд ўз олдига Ўзбекистоннинг биринчи Президенти хотирасига бағишланган музейни ташкил қилиш ва Ватанимиз мустақиллигининг асосчиси тўғрисида мақола ва асарлар нашр этишни мақсад қилиб олган.

Фонднинг бирламчи вазифаларидан бири мамлакатимиз ҳамда хорижда Ўзбекистоннинг тарихий, маданий ва адабий меросини тарғиб қилишга мўлжалланган дастурларни амалга оширишдан иборатдир.

Ислом Каримов Фонди томонидан ёшларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини ривожлантиришга, олий ўқув юрти ва мактаб мураббийлари ҳамда тиббиёт ходимларининг касбий малакаларини оширишга йўналтирилган турли илмий-маърифий, маданий дастур ва лойиҳалар амалга оширилади. Ушбу дастурлар доирасида Ислом Каримов Фонди истеъдодли ёшларга мамлакатимиз ва хорижий давлатларнинг энг илғор олий ўқув юртларида таълим олишлари учун грантлар тақдим этади.
Мамлакатимизда илм-фаннинг тараққиётига ҳисса қўшиш мақсадида Фонд томонидан илмий тадқиқот дастурларига ҳам грантлар ажратиш кўзда тутилган.

Шунингдек, Ислом Каримов Фонди ўз фаолиятида ўзбек тилини ривожлантиришга алоҳида аҳамият беришни ўз олдига мақсад қилиб олган. Фонд томонидан ўзбек классик ҳамда замонавий ёзувчилар асарларини чет тилларга таржимаси ва нашри учун грантлар берилади.

Она юртимизнинг анъаналари, адабиёти ҳамда халқимизинг бой маданий меросининг бошқа жабҳаларига тегишли адабиётлар нашр этмоқлик ҳам Фонд фаолиятининг муҳим йўналишларидан бири бўлади.

Ислом Каримов Фонди халқимизнинг авлоддан авлодга, асрлар оша ўтиб келаётган ҳунармандчилик анъаналарини асраш ва қўллаб-қувватлашни кўзда тутган лойиҳаларни ҳам амалга оширади.

Ўзбек замонавий тасвирий санъат мактабини тараққий эттириш мақсадида Ислом Каримов Фонди ўзбек санъат усталари томонидан яратилган энг яхши асарлар коллекциясини тўплашни ҳамда машҳур рассомлар ва истъэдодли ёш санъаткорларнинг кўргазмаларини ташкил этишни ўз бирламчи вазифаларидан бири қилиб белгилаган.

Ислом Каримов Фонди мана 14 йилдан буён ота-она қарамоғисиз қолган ва ногирон болалар ва ёшларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиб келаётган «Сен ёлғиз эмассан» жамоатчилик болалар фонди билан ҳам ҳамкорликда фаолият олиб боради.

Ислом Каримов Фонди юртимизда истиқомат қилувчи кўпгина инсонларга ўз салоҳиятини амалга оширишда ёрдам бериб, она Ўзбекистонимизнинг маданий ва марифий ривожига ўз салмоқли ҳиссасини қўшади, деб умид қиламан.

Мен меҳрибон Аллоҳдан отамнинг охиратларини обод қилишини ва бошлаган хайрли ишларимизда бизга мададкор бўлишини сўрайман».

Фото: Facebook / Лола Каримова-Тиллаева

This entry was posted in Uncategorized. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s