Мусулмон-муҳожирларга бўлган совуқ муносабат сабаби маълум қилинди

 Фото: Ton Koene / РИА Новости

Хитой Тибетга бостириб кирганидан сўнг Ҳиндистонга қочиб келган кўплаб тибет мусулмонлари ҳиндистонликларнинг совуқ муносабати сабаб, буддавий муҳожирларга қараганда ёмонроқ шароитда яшашмоқда. Бундай муносабатнинг сабабини Пенсильвания штати Университети олимлари аниқлашди. Уларнинг хулосалари ҳақида EurekAlert! нашри хабар бермоқда.

1959 йилда Далай-лама Тибетдан чиқиб кетгач, ота-болалари Ҳиндистоннинг Кашмиридан XV асрда кўчиб келган мусулмонлар Хитой ҳукуматидан уларни мамлакатдан чиқиб кетишларига йўл беришларини сўрагандилар. Улар, худди буддавийлар каби турли таъқибларга дуч келгач, Ҳиндистон Кашмирга қайтиш таклифини берди. Тахминан минг нафар мусулмон Тибетдаги энг йирик шаҳар – Лхасани тарк этиб, ҳинд фуқароларига айланган.

Олимларнинг аниқлашича, аксарият мусулмон-муҳожирлар ўзларини ҳамон тибетлик деб ҳисоблайди. Гарчи, тадқиқотчиларнинг сўзларига кўра, улар кўпчилик кишилар назарида аллақачон ҳиндистонлик деб кўрилади. Далай-лама бошчилигидаги буддавийлардан фарқли равишда, улар ислом динига эътиқод қилганлари ҳамда Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги можароли ҳудудда яшашлари сабаб ҳиндистонликлар томонидан совуқ қарши олинган.

Кашмирга қайтиб келганларнинг кўпчилигига олий таълим олиш имкони берилмаган, шунингдек, улар қашшоқлик ва ишсизлик билан кун кечиришган. Буддавий-муҳожирларнинг тақдири ташвишга солган жаҳон ҳамжамияти мусулмонлар муаммосига эътибор қаратмади. Бундан ташқари, Тибетда қолган ислом динига эътиқод қилувчилар Хитой ҳукумати томонидан таъқиб қилинади. Бу ерга Хитойдан кўчиб келган мусулмонлар эса буддавийлар томонидан ёқтирилмайди.

Тадқиқотчиларнинг фикрича, бундай ҳолат тенглик ва муҳожирлик статуси ўртасидаги мураккаб ўзаро боғлиқликни тушуниш имконини беради.

This entry was posted in Zamin Siyrati. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s