Пул савдосининг ғавғоси

Картинки по запросу доллар фото

Жондор туманида туғилган Шокир Идрисов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) ва Акбар Хурсанов ишсиз юрган кунларининг бирида ўзаро жиноий тил бириктиришади. Мақсадлари бир-бирларига маъқул келиб, чет эл валютаси олди-сотдиси билан шуғулланишга қарор қилишади. Аслида улар республикамиздаги тегишли қонун ва ҳужжатларга кўра, чет эл валютаси фақатгина ваколатли банклар орқали тегишли тартибда айирбошланишини, қилаётган ишлари жиноят эканини жуда яхши билишарди.

“Ҳуқуқ” газетасининг ёзишича, улар дастлабки жиноий фаолиятларини бошлаш учун ўзларида сақлаб келаётган АҚШ долларларини ўртага ташлашади. Бир-икки марта амалга оширилган савдодан мўмайгина даромад қолгандан сўнг, икковлон “ишни” кенгайтиришни мақсад қилиб, кўпроқ пул сотиб оладиган мижоз қидирадилар. Кунларнинг бирида Ш.Идрисовга бир таниши 6 минг АҚШ доллари кераклигини айтиб қўнғироқ қилади.

– Ўзингга бўлса, топиб бераман, – дейди Ш.Идрисов.

– Ўзимга эмас-у, ишончли одам, зарур бўлиб қолибди, айтган нархингда олар экан, – дейди таниши.

– Олти минг “кўкат” 40 млн. 800 минг сўм бўлади, – дейди Шокир.

Хуллас, икки томон ўзаро келишишди. Ш.Идрисовнинг таниши белгиланган манзилга мижозни жўнатадиган бўлди. Шокир ва Акбар 6 минг АҚШ долларини ёнларига солиб, айтилган жойдаги дўкон олдига келиб туришди. Узоқдан аёл киши кўринди ва тўғри йигитларнинг олдига келиб, қора целофан пакетга ўралган пулни узатар экан, нақд 40 млн. 800 минг сўм, ишонмасанглар санаб олинглар, деди. Валютафурушлар АҚШ долларини унга узатиб, пулларни олиб, ортга қайтишмоқчи бўлганларида СВОЖЖДЛҚК департаментининг Жондор туман бўлими ходимлари томонидан ушланди.

Судда Ш.Идрисов ҳамда А.Хурсанов айбларига тўлиқ иқрор бўлишиб, қилмишларидан чин кўнгилдан пушаймон эканликларини айтишди. Суд ҳукми билан уларга тегишли жазо тайинланди.

This entry was posted in Jinoyat va jazo. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s