Туркия Республикаси Президенти Ўзбекистонга келди

Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдўғон 17 ноябрь куни мамлакатимизга ташриф буюрди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Адҳам Икромов кутиб олди.

Ташрифнинг асосий тадбирлари 18 ноябрга мўлжалланган.

Туркия Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилади.

Хабарда айтилишича, Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев ва Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдўғон учрашуви чоғида Ўзбекистон – Туркия ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинади, томонларни қизиқтирган долзарб минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашилади.

Фото: tccb.gov.tr

This entry was posted in Uncategorized. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s