Эрдўған Самарқандда (Фото)

xpSOiYu3r_Mf3jzOlIa03ionl5Spsf5g.jpg Фото: sumerhaber.com

Туркиянинг Haberturk телеканали мамлакат президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг Ўзбекистонга ташрифидан фоторепортаж уюштирди. Телеканалнинг YouTube порталидаги каналига жойлаштирилган видеода Туркия раҳбари Ўзбекистонга сафарини Самарқанддан бошлагани, аэропортдан тўғри Шоҳи Зинда мажмуасига, Ўзбекистоннинг биринчи президенти, марҳум Ислом Каримовнинг қабрини зиёрат қилиш учун йўл олганини кўриш мумкин, деб хабар бермоқда Kun.uz.

erdogan-uz-1.jpg

Марҳумнинг зиёратида унга Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлик қилган.

Видеода марҳум ҳақига Қуръон тиловат қилинганини кўриш мумкин. Шундан сўнг, сиёсатчилар таржимон воситасида бир муддат суҳбатлашишган.

Ташрифнинг асосий тадбирлари 18 ноябрга мўлжалланган.

Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Тойиб Эрдўған учрашуви чоғида Ўзбекистон — Туркия ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинади, томонларни қизиқтирган долзарб минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашилади.

erdogan-uz-2.jpg

Қайд этиш керакки, бу Эрдўғаннинг Ўзбекистонга иккинчи ташрифидир. У 13 йил олдин Ўзбекистонга Туркия бош вазири сифатида келганди.

erdogan-uz-3.jpg

“Биз қардош ўзбек халқи билан муносабатларни ривожлантиришни истар эдик. Ўзбекистон томон ҳам биз билан муносабатларни ривожлантириш истагида эканлигини кўриб турибмиз. Ўзбекистонга сафарим давомида ўзбек оғаларимиз билан муносабатларда янги саҳифасини очиш истагидаман”, — деб таъкидлаган Эрдўған сафарга чиқишидан олдин Анқара аэропортида ўтказилган матбуот анжуманида.

erdogan-uz-4.jpg

erdogan-uz-5.jpg

Фото: Kun.uz

This entry was posted in Uncategorized. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s