Ўзбекистонда телевизор кўриш даражаси 94 %, китоб ўқиш даражаси бор-йўғи 4,5 %…

Картинки по запросу книга и телевизор фото

Бугун кўпчиликда таҳлил этиш қобилияти кам. Натижада, оммавий аҳборот воситалари ёки ижтимоий тармоқларда ким нима деса, лаққа тушиш ҳолатлари кўпайган. Бунга ҳам айнан китоблар мутолааси камайиб кетгани сабабдир.

Шарқ Зиёкори китоблар маркази Ўзбекистонда китоб ўқиш даражаси неча фоизни ташкил этиши ҳақида маълум қилди. «Аҳоли ўртасида телевизор кўриш даражаси 94 %ни, китоб ўқиш даражаси бор-йўғи 4,5 %ни ташкил этаркан. Бу ачинарли ҳолдир, дейилади хабарда. — Ваҳоланки, ўқиш билим олишнинг энг муҳим воситаларидан бири ҳисобланади. Чунки у инсон онги ва тафаккурини ўткирлайди.

Китобни танлашга жиддий эътибор бериш, дуч келганини эмас, саралаб ўқиш керак. Ўқиган китобимиз фикрлашимизни, дунёқарашимизни ижобий томонга ўзгартириши, муаммоларимизга ечим топиши, хаётимизни тўғри ўзанга солиши лозим. Биз эса… тан олайлик, кўпчилигимиз охирги марта қачон битта китобни бошдан-оёқ ўқиб тугатганимиз эсимиздан ҳам чиқиб кетган! Бугун кўпчиликда таҳлил этиш қобилияти кам. Натижада, оммавий ахборот воситалари ёки ижтимоий тармоқларда ким нима деса, лаққа тушиш ҳолатлари кўпайган. Бунга ҳам айнан китоблар мутолааси камайиб кетгани сабабдир. Унутмайлик, ўқиш мактабни тамомлаш билан тугаб қолмайди, у бутун умр давом этиши керак бўлган амалдир!»

This entry was posted in Uncategorized. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s