Fitch Ўзбекистон олтин-валюта заҳиралари миқдорини келтирди

G6CuonrH4sbyYrf6C09iUzYg1ByLj1iB.jpg Фото: financeandcareer.com

Fitch Ratings рейтинг агентлиги Ўзбекистоннинг давлат назорати остидаги 4та банкининг хорижий валютадаги узоқ муддатли эмитент дефолти рейтингини «B» даражадан «B+» даражагача кўтарди. Бу «Барқарор» прогноз сифатида тасдиқланган, деб ёзмоқда Kun.uz.

UzDaily хабарига кўра, бу банклар «Ўзсаноатқурилишбанк», «Асака», «Агробанк» ва «Микрокредитбанк»банкларидир.

Суверен кредит қобилиятининг Fitch агентлиги томонидан ижобий қайта баҳоланиши Ўзбекистон иқтисодиётининг минтақадаги тушкунликка нисбатан барқарорлигини ҳамда ҳукумат алмашишининг силлиқ кечишидан сўнг сиёсий рискларнинг мўътадил пасайишини акс эттиради, дейилади хабарда.

Ўзбекистондаги ЯИМ реал ўсиши охирги 10 йил давомида 8,3 фоизни ташкил қилди ва прогнозларга кўра 2016-2017-йилларда бу кўрсаткич 6 фоиз атрофида бўлади. Мазкур кўрсаткичлар банкларнинг рейтинггига ўз таъсирини кўрсатган.

Рейтинг агентлиги Ўзбекистон олтин-валюта заҳирасини 24 млрд доллар миқдорида келтирган (Бу МДҲда ЯИМга нисбатан энг катта кўрсаткич ҳисобланади.

Маълумот учун, 2014 йилдан бери республиканинг ички қарзи нолга тенг, капитал ва активлари ҳар йили 30 фоизга ўсмоқда. Республика банклари кредит портфелида молия ҳажми 70 фоизни ташкил қилмоқда.

Рейтингда номлари келтирилган 4та банкнинг эмитент дефолти рейтинглари, қўллаб-қувватлаш рейтинглари ва узоқ муддатли эмитент дефолти рейтингларини қўллаб-қувватлаш даражаси ҳамон Ўзбекистон ҳукуматидан кўмак олиш салоҳияти орқали мустаҳкамланмоқда.

«Ўзсаноатқурилишбанк», «Асака», «Агробанк» ва «Микрокредитбанк»нинг эмитент дефолти рейтинглари суверен кредит қобилиятининг мустаҳкамланиши ёки заифлашиши натижасида ўзгариши мумкин. Банкларнинг назорат қилувчи акциядори ўзгарса, бу кўп эҳтимол билан уларнинг рейтинги пасайишига олиб келади.

This entry was posted in Uncategorized. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s