Актриса Феруза Собитованинг машинасига номаълум шахслар зарар етказишди

582ffed0915df.jpg

18 ноябрь куни актриса Феруза Собитова ўзининг Facebook’даги саҳифаси орқали номаълум шахслар тунда унинг Lacetti русумли машинасининг олд ойна қисмига зарар етказганликлари ҳақида хабар қилди, деб ёзмоқда Qalampir.uz.

“Дўстлар, 17 ноябрь куни тонги мен учун сиз кўриб турган ёқимсиз манзарадан бошлангани ҳақида айтмоқчиман. Тун ярмида кимнингдир эринмай, ҳасадданми, жаҳлданми, ғазабданми мана шундай хунук ишни қилгани, менинг тирик, соғ ва саломат эканим ва айнан ўша кун мен учун омадли бўлганининг олдида ҳеч нарса эмас.

Менга шундай ёқимсиз совғани тайёрлаб қўйганларига қарамасдан, айнан шу кун мен учун ўта муҳим ва сермаҳсул бўлди.

Фоторепортажни кейинроқ илова қиламан. Мен кўплаб дўстларим ва ҳамкасбларимни, омадли ва яхши инсонлар билан учрашдим. Ҳурматли дўстларимдан бирининг туғилган кунида мириқиб рақсга тушдим. Кайфиятим эса аъло даражада эди. Бу ишларни қилганга эса кўнгил хотиржамлиги ва ширин уйқу тилайман. Раҳмат сенга, соғ бўл”, деб ёзади Собитова.

Фото: Qalampir.uz

This entry was posted in Shou-biznes. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s