Актриса Шаҳзода Муҳаммедова: “Азамат Аҳроров билан муносабатларимиз якун топди”

582ff5accf588.jpg

Актриса Шаҳзода Муҳаммедова ва ёш актёр Азамат Аҳроров ўртасидаги муносабатлар бир неча ойлардан буён муҳокамаларга сабаб бўлиб келаётгани ҳеч кимга сир эмас. Аввалига улар муносабатларини яширишга уринишди, кейин эса Азамат Аҳроров Шаҳзода Муҳаммедованинг қўлини сўрагани, совға-саломлар билан унга турмуш қуриш таклифини бергани маълум бўлди. Бу ҳақда Qalampir.uz хабар қилмоқда.

Ўшанда актриса Азаматнинг таклифини ҳали ўйлаб кўрмагани, кимга турмушга чиқишини ўзи эмас, балки оила аъзолари ҳал қилишини айтганди.

Кўп ўтмай, у Азамат Аҳроров совчи қўйгани ва унга турмушга чиқишга розилик билдирганини, тўй куни катталар ўзаро келишиб олишгач, маълум бўлишини айтди. Бу орада икки севишган Хитойга ҳам ҳам сафар қилишганди.

Юқоридаги сайтнинг ишончли манбаларидан бири актриса Шаҳзода Муҳаммедова ва актёр Азамат Аҳроровнинг муносабатлари якун топгани, тўй қолдирилгани ҳақида хабар берди. Бу хабарга ойдинлик киритиш истагида нашр яна актриса билан боғланди.

“Азамат ака билан ҳали унаштирилмаган эдик. Мен уларни кино оламида яхши актёр, яхши партнёр, яхши режиссёр сифатида ҳурмат қиламан.

Биз ҳамкорликда 2 фильмда суратга тушганмиз. Реал ҳаётда эса Оллоҳ тақдир қилмади чоғи, муносабатларимиз якун топди. Биз бир-биримизга, оилаларимиз эса оилаларимизга тўғри келмади. Бунда атрофдагиларнинг ҳам ҳиссаси катта. Мени уларга, уларни менга ёмонлашдан чарчашмади.

Назаримда, бизга кўз тегди. Нима бўлган тақдирда ҳам, биз яқин дўст бўлиб қоламиз. Балки ҳаммаси яхшиликкадир. Насиб қилса, ҳали яна кўплаб фильмларда бирга суратга тушамиз”, деган Шаҳзода Муҳаммедова.

Фото: Qalampir.uz

This entry was posted in Shou-biznes. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s