Зилзила сабаб Янги Зеландияда катта ҳажмдаги емирилишлар пайдо бўлди

Последствия землетрясения в Новой Зеландии Янги Зеландиядаги зилзила оқибати
Фото: Anthony Phelps / Reuters

Янги Зеландиядаги зилзила Жанубий оролдаги янги бузилишларга олиб келди. Буни GNS Science геология институти ходими бўлган Никола Личфилд (Nicola Litchfield) аниқлади. Институт вертолётдан маҳаллий ҳудуднинг бир неча суратларини олган. Олимлар янгилиги ҳақида Live Science хабар бермоқда.

Олимлар суратларни ҳалокатга қадар бўлган орол тасвири билан таққослашди. Соҳил чизиғи бўйлаб тўртта янги емирилиш пайдо бўлиб, улар денгизга қараб кетган. Яна иккитаси эса зилзила маркази яқинида пайдо бўлди. Ер устидаги GPS станциялари шунингдек, бузилишлар ёнидаги қатламнинг ҳаракатланишини ҳам қайд этган. Личфилднинг сўзларига кўра, Кэмпбелл бурунидан Кайкур шаҳрига қадар бўлган шарқий қирғоқ қисми бир метргача кўтарилиб, уч метр ён томонга қараб силжиган.

Последствия землетрясения в Новой Зеландии Янги Зеландиядаги зилзила оқибати
Фото: Mark Baker / AP

Янги Зеландияда мураккаб бузилишлар тизими – Марлборо бор бўлиб, у тўртта катта силжиш ҳамда улар билан боғлиқ бўлган геологик тузилмалардан иборат. У Тинч океани ва Австралия литосферали плиталари чегарасида жойлашган. Шарқда эса плиталардан бири бошқасининг тагига кириб кетган субдукция зонаси мавжуд. Ушбу ҳудудда юз бераётган тектоник ўзгаришлар қатлам бузилишлар тизими бўйлаб силжишига туртки бермоқда.

Геологлар денгиз тубини эхолотлар билан жиҳозланган кемалар орқали тадқиқ қилиш ниятидалар. Рельеф ҳақидаги маълумотлар янги емирилишлар қай даражада кенгайганини кўрсатиб беради. Бу эса ўз ўрнида, сейсмик кучланиш қаерда камайгани, қаерда эса аксинча, бир жойга йиғилиб қолганини кўрсатиб беради.

Последствия землетрясения в Новой Зеландии Янги Зеландиядаги зилзила оқибати
Фото: Mike Scott; New Zealand Herald / AP

Эслатиб ўтамиз, 7,8 балл кучига эга зилзила 2016 йилнинг 14 ноябрь куни маҳаллий вақт билан ярим кечада рўй берди. Унинг маркази Жанубий оролдаги Кентербери ҳудудида жойлашган Крайстчерч шаҳрида бўлиб, бунинг оқибатида икки киши ҳаётдан кўз юмди. Кўпчилик гувоҳлар ер силкиниши вақтида осмонда кўк ва яшил чақинларни кўришган. Мутахассислар бундай ҳолатни, тоғ жинсларининг ҳаракати вақтидаги ишқаланиш чақмоқлар шаклидаги электр разрядларни пайдо қилиши мумкинлиги билан изоҳлашди.

This entry was posted in Zamin Siyrati. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s