Маккада янги туннел қурилади

3362406c24469d7e0bdd0b027f02a17a_XL.jpg

Жорий йилнинг 16 ноябрь чоршанба куни Саудия арабистонининг Жидда шаҳрида Макка шаҳри амири, шаҳзода Холид ал Файсал раислигида йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Макка шаҳрини ривожлантириш бошқармаси томонидан тақдим этилган йирик лойиҳа муҳокама қилинди. Ушбу лойиҳага кўра, Муздалифа водийси орқали ўтиб Арафот майдони билан Жамаротни, шунингдек, Жамарот майдони билан Масжидул ҳарамни боғловчи янги туннел барпо қилинади.

Ушбу лойиҳа Макка шаҳри амири, шаҳзода Холид ал Файсал томонидан юқори баҳоланди. Шаҳзода янги лойиҳани тасдиқлатиш ва бажарилиш муддати бўйича кўрсатма олиш учун Саудия арабистони қироли Салмон бин Абдулазизга тақдим этишини маълум қилди.

Шунингдек, учрашувда Мино водийсида янги турар жой бинолари қуриш ишлари ҳам муҳокама қилинди. Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Мино водийси ҳудудида 12 минг зиёратчини қабул қила оладиган 6 та турар жой биноси мавжуд. Улар сонини кўпайтириш борасида ҳам лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда.

Йиғилиш якунида Макка шаҳрини янада ривожлантириш учун инвестицияларни жалб қилиш, минтақа ривожига доир янги лойиҳаларга фаол иштирок этаётган хусусий сектор вакилларини рағбатлантириш форуми ташкил этишга ҳам келишиб олинди.

This entry was posted in Zamin Siyrati. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s