Ошкор бўлган “Оқ чой”

Картинки по запросу суд фото

Фуқаро Абдулхай Тошматов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) қонун доирасида белгиланган тартибда ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланиш ўрнига ноқонуний фаолиятга қўл урди, деб ёзади “Ҳуқуқ” газетаси.

Таъкидлаш жоизки, А.Тошматов муқаддам судланиб, тайинланган жазолардан амнистия қарорига асосан озод қилинган бўлса-да, бундан ўзига тегишли хулоса чиқармаган экан. Яъни у, алкоголли маҳсулотлар савдоси билан белгиланган тартибда рухсат берувчи гувоҳномага эга бўлмасдан, шуғулланиб келган.

Бу шахс шу йилнинг январь ойида харидорга 10 дона “Оқ чой” номли спиртли ичимликни 100 минг сўмга сотиб, ноқонуний муомалага киритган вақтида департамент ходимлари томонидан ушланди.

Тадбир давомида А.Тошматов ўзининг ноқонуний фаолиятига таниши Хайриддин Толиповни ҳам жалб қилгани маълум бўлди. У Х.Толипов билан ўзаро жиноий тил бириктириб, Андижон туман Гулистон қишлоғидаги яшаш хонадонида инсон ҳаётига хавф солувчи алкоголли маҳсулотларни келгусида сотиш мақсадида сақлаб келаётган аниқланди. Хонадондан 50,6 млн. сўмлик 90 турдаги алкоголли маҳсулотлар ашёвий далил тариқасида олиб қўйилди.

Экспертиза хулосасига кўра, олинган маҳсулотлар инсон ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермаслиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат бўйича А.Тошматов ва унинг шериги Х.Толиповга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, суд ҳукми билан тегишли жазо тайинланди.

This entry was posted in Jinoyat va jazo. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s