Тулада 5 кишини ўлдирган ўзбекистонлик умрбод озодликдан маҳрум этилди

YuYzelNDSslYTGXKNEk7rmx92EURXYeS.jpg Фото: © Fotolia / Africa Studio

Россиянинг Тула шаҳрида 5 кишини ўлдирганликда айбланган ўзбекистонлик фуқаро умрбод озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда Россия тергов қўмитасининг ҳудудий бошқармаси маълум қилди, деб хабар бермоқда Kun.uz.

30 ёшли, Ўзбекистон фуқароси Сирожиддин Шералиев устидан суд маҳкамаси 8 июнда бошланган. 24 июнда прокуратура Шералиевни стационар мажмуавий руҳий-писихиатрик экспертизадан ўтиши ҳақида илтимос билдирган, чунки дастлабки тергов вақтида бу текширув ўтказилмаган. Суд прокурорларнинг илтимосини қондириб, судланувчини Сербский номидаги институтда руҳий-психиатрик текширувдан ўтказилишини белгилаган. Текширув судланувчини ақли расо деб топган.

“Суд тергов томонидан тақдим қилинган исботларга рози бўлди ва Шералиевга нисбатан жазо ҳукмини чиқарди ҳамда у содир этган жиноятлар бўйича унга қаттиқ тартибдаги ахлоқ-тузатиш колониясида жазони ўташ билан озодликдан маҳрум этиш жазосини белгилади. Бундан ташқари, жабрланувчи фойдасига маънавий зарарни қоплаш мақсадида Шералиевдан 3,5 млн рубль ундириб берилган”, дейилди хабарда.

2015 йил 30 май куни Туладаги Косая Гора посёлкасидаги уйлардан бирида икки аёл ва уч боланинг жасадлари топилган. 10 ва 11 ёшдаги қизлар ва уларнинг 5 ёшли укалари, болаларнинг 29 ёшли онаси ва 49 ёшли бувиси жиноят қурбонлари бўлганлар. Ҳалок бўлган болаларнинг 8 ёшли укаси ва аёллардан бирининг 38 ёшли хуштори шифохонага етказилган. Қотилликда гумон қилиниб Россияда ноқонуний яшаган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинган.

Жиноий иш “5 киши, улардан 3 нафари балоғатга етмаган бола бўлганларни бошқа жиноятни яшириш мақсадида алоҳида шафқатсизлик билан ўлдириш”, “жиноятни яшириш мақсадида икки кишининг ҳаётига қасд қилиш”, “14 ёшга тўлмаган шахсларга нисбатан амалга оширилган жинсий характердаги зўравонлик ҳаракатлари”, “ўғриликни содир этишга уриниш” моддалари бўйича олиб борилган. Бу жиноятлар бўйича белгиланадиган максимал жазо умрбод озодликдан маҳрум этишдан иборат.

This entry was posted in Jinoyat va jazo. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s