Ўзбекистон халқ Ҳофизи Исмоилжон Ваҳобов вафот этди

yuy2Ttfy9xyvfNTGJt4_TqEQQq4sCyYt.jpg

Миллий мусиқа саньатимиз ривожига ўзининг улкан ҳиссасини қўшган Ўзбекистон халқ Ҳофизи, “Дўстлик” медали соҳиби Исмоилжон Ваҳобов оламдан ўтди, деб хабар берди Kun.uz.

Исмоилжон Ваҳобов 1949 йил 19 январда Андижон вилоятининг Чинобод шаҳарчасида таваллуд топган. 1967 йилда Тошкент Давлат Консерваториясига ўқишга кириб, 1975 йилда y укаси Исроилжон билан биргаликда Юнус Ражабий номидаги мақомчилар ансамблида ишлай бошлади. У жўровозликда, мумтоз мақомлар, замонавий қўшиқлар, шарқ халқларининг ижро намуналарини куйлаб, Ўзбекистон радиоси фонотекаси учун магнит тасмаларга ёзиб қолдиришдек хайрли ишларни амалга оширди.

Ўзбекистон халқ артисти, академик Юнус Ражабийдан миллий мумтоз мусиқа жанри ҳисобланмиш мақом сирларини ўрганди. Ҳофизлик услублари, анъанавий ижрочиликнинг сир-асрорларини, шунингдек, “Шашмақом”да чалинадиган доира усулларини мукаммал ўрганди. Шу боис, Исмоилжон қўлида доира жўрлигида энг мураккаб мақом шоҳобчаларини чалиб, ҳам куйлай оладиган “лаҳнпардоз муғанний” рутбасига эга бўлган моҳир, жўровоз ҳофиздир. У Исроилжон билан биргаликда санъатимизнинг буюк дарғалари, Фаттоҳхон Мамадалиев, Ориф ҳожи Алимахсумов, Фаҳриддин Содиқов, Коммуна Исмоилова, Турғун Алиматов каби устозлардан ўрнак олди ва улардан мумтоз наволаримизнинг сирини ўрганди.

Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.А.Каримовнинг фармонига мувофиқ 1999 йил 25 августда Исмоилжон Ваҳобовга “Ўзбекистон халқ Ҳофизи”, 2016 йилда эса Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан Дўстлик орденига сазовор бўлган эди. Марҳумни 19 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги «Болта мозори»га дафн этишди.

Сайтимиз барча ўзбекистонликлар номидан марҳумнинг оила аьзоларига ҳамдардлик билдиради.

Фото: Kun.uz

This entry was posted in Uncategorized. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s