Уддабурон немис бўш бутилка орқали 44 минг евро ишлаб олди

 Фото: Caro / Baertels / Globallookpress.com

Германиянинг Кельн шаҳри фуқароси битта бутилкани қайта-қайта топшириб, 44 мингдан зиёд евро ишлаб олди. Бу ҳақда Local нашри хабар бермоқда.

Фирибгар дўконида турган қабул қилувчи автоматни модификация қилган. У ускунага магнитли датчик ва ўзига хос ёғочли тоннел ўрнатди. Бу эса автоматга пластик бутилкаларни майдалаш имконини бермаган. Шу тариқа у кўп бора битта бутилкани тиқиб, ҳар гал машинадан пул маблағини олган.

Уддабурон немисга 44 минг еврони ишлаб топиш учун 177 мингдан ортиқ маротаба бутилкани автоматга жойлаштириб, махсус тугмачани босиш талаб этилди. Бир неча центларни олгач, у зарарланмаган идишни олиб, амалиётни қайта такрорлаган.

Бундай автоматларни ўрнатган Deutsche Pfandsystem Gesellschaft компаниясида алдовни пайқашмади ҳамда фирибгарга пулларни тўлаб боришган. Полиция эса ушбу ҳолат билан аноним хабардан сўнг қизиқиб қолди.

Ишни кўриб чиққан судья айбланувчи жуда кўп кунлар давомида битта ҳаракатни амалга ошириб ўтирганини тахмин қилди. Эркак эса радио тинглаб, зерикиш билан курашганини иддао қилган.

Охир-оқибат фирибгар 10 ойлик қамоқ жазосига маҳкум этилди.

This entry was posted in Zamin Siyrati. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s