Олимлар инсонларга кўп овқат ейиш билан курашда ёрдам беришмоқчи

 Фото: Kirsty Wigglesworth / AP

Испаниядаги Сан-Антонио университети олимлари ортиқча вазнни пайдо бўлишига олиб келувчи психоген кўп овқат ейиш билан курашувчи янги бирикмани аниқлашди. Улар ўз хулосалари билан bioRxiv.org репозиториясида чоп этилган мақолада бўлишганлар.

Семизлик билан курашда энг самарали усуллар бири иштаҳани бир меъёрда ушлаб туришдир. Маълумки, очлик ҳиссининг пайдо бўлишида – ёндош ядро бўлган лаззатланиш маркази катта ўрин тутади. Кўрсатилишича, лимбик тизимнинг бир қисми бўлган ушбу тузилманинг фаоллиги тамаки ва опиоидларга қарамлик билан боғлиқ экан. Шунинг учун олимларнинг фикрича, аддикциялар билан курашда қўлланилувчи препаратлар кўп овқат ейишда ҳам ишлатилиши мумкин.

Бундай моддалардан бири никотинга қарамликни даволашда ҳам қўлланилувчи антидепрессант – бупропион саналади. Бироқ унинг таъсир кучи етарли даражада эмас. Бошқа бундай бирикма варениклин бўлиб, унинг самараси каттароқ, аммо керак бўлмаган асоратларни чақиради. Семизликни даволаш учун юқоридаги икки препаратга альтернатива топиш мақсадида олимлар DrugBank маълумотлар базасида компьютер алгоритмлари ёрдамида тузилиши варениклиннинг тизимига ўхшаш бўлган барча моддаларни излашди.

Аниқланишича, сўлак ишлаб чиқаришга ёрдам берувчи цевимелин воситаси худди варениклин сингари тузилиш ва биологик фаолликка эга экан. Олимларнинг тахминига кўра, бундай бирикма альфа-4-бета-2 никотинли рецептор билан худди аддикцияларга қарши қўлланилувчи дори воситалари каби алоқага кириши мумкин. Бироқ, унинг самара бериш даражаси келажакдаги тадқиқотларда тасдиқланиши лозим.

This entry was posted in Zamin Siyrati. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s