Пластик қадоқдаги салатни истеъмол қилиш хавфли деб тан олинди

 Фото: The University of Leicester

Британиялик биологлар совутилган ва пластик идишга жойлаштирилган салат баргларини истеъмол қилиш соғлиқ учун хавф туғдириши мумкинлигини кўрсатиб беришди. Тадқиқот ҳақида EurekAlert! нашри хабар бермоқда.

Олимларнинг аниқлашича, қадоқланган салатнинг баргларида кичик зарарланган қисмлар бўлса, Salmonella enterica бактериясининг кўпайиш эҳтимоли икки маротаба ошади. Касаллик қўзғатувчи патоген ўсимлик шарбати билан микробли биоқопламани ташкил қилиб, сувда чайилганда кетмаслиги ҳақиқатга яқинроқ.

Қадоқланган салатни беш кун давомида музлатгичда сақлаган олимлар тахминан юз минг Salmonella enterica алоҳида бактерияларини топишди.

Аввалига сальмонеллалар салат баргига уларни очиқ тупроқда ўстириш жараёнида тушади. Улар у ерга ҳашоратлар, қушлар ва ўғитлар орқали жойлашиши мумкин. Бироқ, тадқиқот муаллифларининг фикрича, Salmonella enterica баргларга қайта ишланган оқар сувдан ҳам тушиши мумкин экан.

Олимлар шунингдек, сальмонеллалар ўсимликлар томир тизимига жойлашиб олса, уларни йўқотиб бўлмаслигини ҳам кўрсатиб беришган. Салатдан ташқари, патоген шунингдек қадоқланган шпинатда ҳам учрайди.

This entry was posted in Zamin Siyrati. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s