Шавкат Мирзиёев Шароф Рашидовнинг хотирасини абадийлаштириш масаласига тўхталди

583297b633f9f.jpg

Тадбиркорликлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлига номзод Шавкат Мирзиёев 18 ноябрь куни жиззахлик сайловчилар билан учрашув ўтказди.

Шавкат Мирзиёев учрашувда ўз сайловолди дастури ҳақида нутқ сўзлаб, келажакда олиб борадиган фаолиятига қисқача тўхталиб ўтди, деб хабар бермоқда Qalampir.uz.

“Тарихсиз келажак йўқ” нақлига ишора қилган Шавкат Мирзиёев собиқ Иттифоқ даврида Ўзбекистонни бошқариб, унинг кўп оғир кунлардан мардонавор ўтишига катта ҳисса қўшган, Кремлнинг зуғумларидан халқни омон сақлашга уринган одил раҳбар Шароф Рашидов номини тилга олиб, уни ўз халқига ва собиқ тузумга садоқат билан хизмат қилганини таъкидлади. Чорак аср давлатни бошқарган Шароф Рашидов вафот этганидан сўнг, унинг қабри кўчирилиб, хотирасига беписанд қаралгани, оила аъзолари таҳқирланганини айтди.

“Ўзи содиқ бўлиб хизмат қилган тузум вафотидан кейин унга ҳиёнат қилди. Дунёда шунчалик адолатсизлик бўладими, инсон тирик пайти уни кўкларга кўтариб, вафотидан кейин ер билан яксон этса… Бу қандай давлат, қандай жамият бўлди, деган савол, албатта, бизни қийнаши керак”, дейди куюнчаклик билан номзод.

Шавкат Мирзиёев сўзида давом этар экан, сайловчилар эътиборини Шароф Рашидовнинг 100 йиллик юбилейига қаратди.

“Муҳтарам юртбошимизнинг ташаббуслари билан Шароф Рашидовнинг номи тўла-тўкис оқланди, 75 йиллик юбилейи кенг нишонланди. Шароф Рашидов ўз халқи ва Ватанига фидойи фарзанд эди. Келгуси йил Шароф Рашидов таваллудига 100 йил тўлади”, дейди Шавкат Мирзиёев.

Номзод минбардан туриб, ўзбек халқининг фидойи фарзанди Шароф Рашидов ҳақида ўз фикрларини билдирар экан, келгуси йили унинг 100 йиллик юбилейини бутун мамлакат бўйлаб кенг миқёсда нишонлаш, Шароф Рашидов туғилиб ўсган Жиззах туманига унинг номини бериш ва ёдгорлик мажмуаси барпо этиш таклифини берди.

Фото: Qalampir.uz

This entry was posted in Uncategorized. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s