Актриса Дилноза Кубаева: Нега фақат бизни сиқувга олаверишади?

Актриса Дилноза Кубаева «Даракчи» газетаси билан суҳбати давомида баъзи нарсалар унинг ҳафсаласини пир қилаётгани ҳақида айтиб ўтди, деб хабар қилмоқда Дарё.уз.

«Ўзбек киноси жуда қалтис вазиятга тушиб қолаяпти. Бунга аввало биз — ижодкорлар айбдормиз. Томошабинларнинг ҳам таъсири йўқ деёлмайман. Драматургияни тушунган-тушунмаган одам ҳам бизга тош отишни касб қилиб олди. Хоҳлаган киши кинони танқид қила оладиган бўлди. Лекин бу адолатданми?», — дейди Кубаева.

«Нега актёр-актрисалар шифокорлар, ўқитувчи-ю бошқа соҳа вакилларининг ишига аралашмаймиз-у, бизни сиқувга олаверишади? Гапиришсин, агар шунга асослари бўлса! Бутун бошли кўрсатувлар бугун яратилаётган фильмларни қоралашга бағишланаяпти. Айрим мухлисларимиз театрга келиб, ‘Нега бу ҳолатга индамаяпсизлар? Меҳнатингиз-ку ахир’, деб гапиришди ҳам. Ҳозир сизга сўзлаб бераяпман, аммо юрагимдаги оғриқ ўзимга аён».

«Биз бирор соҳа вакилини гапирсак, фақат камчилигини айтмай, ютуқларини ҳам тилга оламиз-ку. Нега ижодкорларга келганда фақат хатосини излашади? Мақташга арзигулик фильмлар йўқ дейсизми? Сўнгги пайтларда ўзбек киносида қандай ўзгаришлар бўлаяпти, билишмайди, лекин мавзу керак бўлса, кинога ёпишишади. Ахир бу ноҳақлик-ку!»

«Кинога бағишланган кўрсатувлардан бирида фикримни айтдим. Гап эгасини топди. Лекин ўша одам вазиятни янада қалтис тус олишига сабабчи бўлди. Эҳтимол, барча ижодкорлар бирлашсак, ноўрин танқидларга чап бера олармиз», — деб айтиб ўтган актриса ўзига тегишли гапни топиб олган одам ким эканига ойдинлик киритмаган.

Журналист Дилдора Юсуфбекованинг саҳнадаги миш-мишлар оғирроқ ботадими ёки ҳаётдагиси, деб берган саволига Дилноза Кубаева ҳаётдагиси дея жавоб берди.

«Тўғриси, охирги пайтларда чарчаб қолдим гап-сўзлардан. Бир тарафдан ассосиз-ку булар, нега сиқилишим керак, дейман. Ҳадеб куйиб-ёнаверсам, қиладиган ишларим қолиб кетади-ку, деб ўзимни йўлга солишга ҳаракат қиламан».

Фото: Kino-teatr.ru

This entry was posted in Shou-biznes. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s