Актриса Шаҳзода Матчонова тўйи, бўлғуси турмуш ўртоғи ва танлаган келинлик либоси ҳақида сўзлаб берди

420x232_article_1479813688_KYBezJ.jpg

Актриса Шаҳзода Матчонова “19:09” кўрсатувида бўлажак тўйи, турмуш йўлини боғлаш учун танлаган инсони ҳамда бахт кўйлаги ҳақидаги саволларга жавоб қайтарди. Бу ҳақда Darakchi.uz хабар берган.

“Турмуш қуриш қарорига кеча ёки бугун келганим йўқ. Мен бу ҳақда анча вақт ўйладим ва ўзимни бунга тайёр ҳис қилганимдагина ушбу жиддий қарорни қабул қилдим. Турмуш ўртоғимни фақатгина оила аъзоларим ва яқинларим танийди. Унинг шоу-бизнесга, менинг ишимга алоқадор жойи йўқ, у санъатнинг бошқа тури билан шуғулланувчи оддий инсон. Танлаган либосимга келсак, авваллари бу ҳақда ўйлаганимда, минимализмни, яъни кўйлагимнинг бежирим бўлишини истаган эдим, танловга келганда эса акси бўлди. Мен ўз дидимга мос бўлмаган либосда танловимни тўхтатдим. Яъни ҳашамдор либосни танладим, у тошлар ва бошқа безаклар билан безатилган. Аслида гап кўйлакда ҳам эмас, асосийси инсоннинг юзида бахт бўлсин! Ҳар қандай келин бахт оқшомида гўзал бўлади”, дейди Шаҳзода.

Шаҳзода Матчонованинг висол оқшоми 2016 йилнинг 25 ноябрь куни пойтахтимизнинг муҳташам ресторанларидан бирида бўлиб ўтади.

Дарвоқе, тез кунда Шаҳзода Матчонова иштирокидаги Ёлқин Тўйчиевнинг “Маъсума” фильми премьераси бўлиб ўтиши ҳам режалаштирилган.

Фото: Darakchi.uz

This entry was posted in Shou-biznes. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s