Дунёдаги энг ғалати тил маълум қилинди

 Фото: manataka.org

Осло Университетида ишловчи тилшунослик профессори Рольф Тейл (Rolf Theil) дунёдаги энг ғалати тилни маълум қилди. Бу Амазонияда истиқомат қилувчи овчилар – пирахалар сўзлашувчи пирахан тили. Бу ҳақда ScienceNordic нашри хабар бермоқда.

Тейлнинг сўзларига кўра, пирахан турли маъноларни ажратиш учун товуш баландлиги қўлланилувчи тилдир. Шу тариқа, “дўст” ва “душман” сўзлари пираханда бир хилда ёзилади, бироқ турлича талаффуз қилинади. Бундан ташқари, унда гапириш, куйлаш ва ҳуштак чалиш ҳам мумкин. Ҳуштак эркаклар томонидан ов жараёнида, ўз дўстлари билан маълумот алишиш ҳамда қушни қўрқитиб юбормаслик мақсадида ишлатилади. Шу билан бир қаторда, тилда энг кам миқдордаги товушлар бор (учта унли ва саккизта ундош).

Пираханда сон ва рангни билдирувчи сўзлар деярли йўқ. Миқдор учта сўздан бири орқали ифодаланади (“бир неча”, “янада кўпроқ” ёки “кўп”), аммо сўзлар аниқ сонни англатмайди. Ранг ҳақида гапириш керак бўлганда, бунинг учун ушбу рангга ўхшаш предмет тилга олинади (“қон” – “қизил” ёки “барг” – “яшил”). Шунингдек, феълнинг вақт формаси ҳам мавжуд эмас.

Бундан ташқари, баъзи бир тилшуносларнинг фикрича, пирахан тилининг мавжудлиги барча тиллар учун бирдек бўлган гап тузилиши ҳақидаги Ноам Хомский назариясини инкор этади. Бу тилда эргашган қўшма гапга хос бўлган рекурсия йўқ.

This entry was posted in Zamin Siyrati. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s