Иссиқ-кўллик ёш аёлни машинада зўрлашди

Қўлга олинган жиноятчи, архив сурат

Иссиқ-Кўл вилоятида жинсий тажовузда гумонланиб, уюшган жиноий гуруҳ аъзоси қўлга олинди, деб хабар қилмоқда ҳудудий ИИБ матбуот-хизмати. Бу ҳақда Спутник Қирғизистон хабари асосида Спутник Ўзбекистон ёзмоқда.

Хабарга кўра, 20 ноябр куни Иссиқ-Кўл вилояти Оқ-сув тумани Ички ишлар бошқармасига 26 яшар ёш аёл мурожаат қилиб, ўтган тунда бир таниш эркак уни ўз машинасида зўрлагани ҳақида хабар қилган. Ҳодиса Теплоключенка қишлоғида рўй берган. Милиция ушбу ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғатган ва жабрланувчини судмедэкспертизага йўналтирган.

“Олиб борилган “Экстремист” операцияси давомида ушбу жиноятни содир этганликда гумонланиб Оқ-сув туманида истиқомат қилувчи 36 яшар Н.О исмли шахс қўлга олинди. У уюшган жиноий гуруҳ аъзоси сифатида милиция рўйхатида туради ва муқаддам одам ўғирлаш, наркотик моддалар савдоси айблови билан бир неча маротаба судланган”, — дейилади хабар матнида.

Қўлга олиш операцияси туман ИИБ ходимлари томонидан амалга оширилган. Гумондор вақтинча қамоққа олинган. Тергов ишлари олиб борилмоқда.

Фото: © Sputnik / Tutov

This entry was posted in Jinoyat va jazo. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s